UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

28 окт 08:23
Янгиликлар

Бошқалар

Энди музей кўргазмалари ҳузурингизга келади

Теглар :  ТадбирМузей
Олимпия шон-шуҳрати музейи жамоаси ўзига хос акцияни бошлади.

«Аҳолининг кенг қатлами, шунингдек, ўқувчи-ёшлар орасида давлат музейларида сақланаётган миллий моддий маданий мерос бойликлари, жумладан археологик, амалий санъат, нумизматика, литографик ва бошқа экспонатларнинг фото ва кўчма кўргазмалари ҳақида тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси»га мувофиқ Олимпия шон-шуҳрати музейи жамоаси пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 134-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Бу ерда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қарашли Қўл жанги федерацияси тасарруфидаги қўл жанги тўгараги аъзолари учун музей кўчма кўргазмаси ҳамда ноёб музей ашёлари ва коллекциялари асосида тайёрланган ролик намойиш этилди.

Тадбирда тўгарак раҳбари, қўл жанги бўйича икки карра Осиё ҳамда бир маротаба жаҳон чемпиони, спорт устаси Жамшид Умаров ҳамда унинг қўл остида шуғулланиб келишаётган ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбир доирасида кўчма кўргазма экскурцияси ҳам ташкил этилди. Бўлажак чемпионлар иштирокида турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Ғолиблар музей жамоаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирдан лавҳалар:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг