UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Энг бадавлат боксчи бугунга келиб катта қарздорга айланди. Флойд Мейвезер қандай қилиб бундай аҳволга келиб қолди? 0 19:16Жаҳонободда белбоғли кураш бўйича очиқ турнир ўтказилди 0 18:55Зиданнинг ўғли жағини синдириб олди ва ЖЧ-2026'ни ўтказиб юбориши мумкин 0 18:34Нурсултон Рўзибоев UFC билан нечта жанглик шартномаси борлигини айтди 0 18:13WTA рейтинги. Теннис маликаларимиз мос равишда 14, 18 ва 22 поғонага юқорилашди 0 17:52"Бенавидесда катта ўсишни кўрмадим, медиа уни юлдуз қилмоқда" - мураббий 0 17:31Ўзбекистон U-20 терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашади 0 17:10Тошкент Турон спорти бўйича тарихий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:49"Бивол — рўйхатимда биринчи рақам" - Бенавидес 0 16:28Фомин 44 очко эвазига 69 поғонага юқорилади. Бу унинг ATP`даги энг юқори рейтинг ўрни! 0 16:07Чимаев Стриклендга қарши жангда секунданти ким бўлишини айтди 0 15:46Арбелоа "Барселона"га чемпионликни таъминлаб қўйиши мумкин бўлган "Эл Класико" ҳақида гапирди 0 15:25Даниэль Кормье Махачевга рақибини алмаштиришни таклиф қилди 0 15:04Аманда Нуньес: "Харрисондан камаримни қайтариб олмоқчиман" 0 14:43Турки Ал аш-Шайх бу жанг юзасидан Усик билан учрашади — The Ring 0

04 май 19:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Энг бадавлат боксчи бугунга келиб катта қарздорга айланди. Флойд Мейвезер қандай қилиб бундай аҳволга келиб қолди?

"Money" (Пул) лақаби энди унга мос келмаяпти.

Бундан 10 йил олдин ҳам Флойд Мейвезер ўзининг "Money" лақабини тўлиқ оқлар, карьерасини жуда пухта бошқариши билан олқишларга сазовор бўлар эди — у минимал таваккалчилик билан кўпроқ пул ишлаш формуласига эришган ва унинг даромадлари $1 млрддан ошиб кетганди. Мейвезер доим дунёнинг энг бой спортчилари рейтингларида юқори ўринларни эгаллар, боксда эса унга тенг келадиган ҳеч ким йўқ эди. 

Флойд фаолиятини якунлагандан кейин асосан топган маблағини сарфлашга ва баъзан катта даромад келтирадиган кўргазмали жанглар ўтказишга эътибор қарата бошлади.

Аммо сўнгги бир йил ичида кўплаб хавотирли сигналлар пайдо бўлди — бу сигналлар улар бир вақтлар дунёдаги энг бой боксчида молиявий муаммолар борлигини очиқ кўрсатмоқда. 2025 йилда журналист Стивен Эй Смит Мейвезер кўчмас мулкка омадсиз инвестиция қилгани, фирибгарлик схемасига тушиб қолгани ва $402 млн йўқотганини маълум қилди. Флойд эса бунга фалсафий муносабат билдирди:

"Агар икки хусусий самолёт, юзлаб кўчмас мулк ва тўлиқ молиявий эркинлик банкротлик бўлса, мен ҳаммани мендан ўрнак олишга чақираман".

2026 йилда эса Мейвезер "Showtime"га қарши судга мурожаат қилиб, гўёки унинг собиқ маслаҳатчиси Эл Хэймон томонидан ўзлаштирилган $340 млнни қайтаришга уриниб кўрди. TMZ маълумотига кўра, Флойд бир қатор жанглар учун тўлиқ ҳақ олмаган, жумладан Мэнни Пакьяо ва Конор Макгрегорга қарши жанглар учун ҳам.

Бундан ташқари, Мейвезер рингга қайтишини эълон қилди. 2026 йилнинг ўзи учуноқ учта жанг режалаштирилди: Майк Тайсон билан кўргазмали жанг, Пакьяо билан реванш (расмий рекордга кириши керак) ва грециялик кикбоксчи Майк Замбидисга қарши жанг. 49 ёшли собиқ боксчи учун бу жуда юқори суръат ҳисобланади.

Кейинчалик Мейвезер Пакьяо билан жанг барибир кўргазмали бўлишини айтди. Бироқ ESPN инсайдерлари Флойд учта жанг учун ҳам олдиндан аванс олганини, шунингдек Netflix унинг баёнотлари сабаб судга мурожаат қилиши мумкинлигини хабар қилди. Бундан ташқари, Замбидисга қарши жанг ҳам Пакьяо билан келишувни бузиш ҳисобланади. Дедлайн аллақачон ўтган ва томонлар келишувга эришган кўринади. 


Пакьяо шундай деди:

"Унинг жангни бекор қилишга сабаби йўқ. Агар шундай қилса, Netflix билан катта муаммоларга дуч келади. Айнан шунинг учун ҳам мен аввал у шартномага имзо чекканига ишонч ҳосил қилиб олдим. Тарихдаги воқеаларга асосланган ҳолда..."

Бу ҳолатларнинг барчаси "Money" лақабли боксчида пул билан боғлиқ муаммолар борлигини кўрсатмоқда. АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) 2018 ва 2023 йиллар учун $7,3 млн солиқ қарзи сабаб Мейвезер мулкига ҳибс қўйган. Қарз тўлиқ тўланмагунча давлат унинг активларига даъво қилиши мумкин. Илгари ҳам у IRS билан муаммоларга дуч келган: 2017 йилда $22,2 млн, 2023 йилда эса $5,5 млн тўлаган.

Шунингдек, Jet Set Aircraft Inc. компанияси Мейвезердан хусусий самолёт ижараси учун 105 минг доллар қарзни ундиришни талаб қилиб судга берди. Бундан ташқари, у йил давомида яна икки марта судда жавобгар бўлди — элит квартира ижараси учун $330 минг ва тақинчоқлар учун $1,4 млн қарз бўйича.

Унинг собиқ рақиби Логан Пол ҳам шундай деди:

"У менга ҳали ҳам 1,5 миллион доллар қарз. Балки кўпроқдир. У жангни менинг номимдан фойдаланиб олдиндан сотган ва мени алдаган.

Бундай ҳолатга нима сабаб бўлиши мумкин? Биринчи навбатда — қиморга бўлган муҳаббат ва молиявий саводхонликнинг пастлиги. Мейвезер ўйинларга пул тикишни яхши кўради ва кўп ҳолларда ютқазади. Масалан, 2014 йилда Супербоулда $13 млн йўқотган. Норасмий маълумотларга кўра, 2017–2018 йилларда "ставка"ларда тахминан 50 миллион доллар йўқотган. Репер 50 Cent ҳам унинг шу одати туфайли банкрот бўлишидан ўз хавотирини билдирган.

Мейвезернинг ўзи баъзи букмекерлар унинг номидан "ставка"ларни қабул қилмаслигини айтади. Ўйинларга бўлган "меҳри"ни у қуйидагича изоҳлайди: 

"Мен имкониятим борлиги учун пуллар тика оламан. Менда ўзим хоҳлаганимча сарфлашим мумкин бўлган маблағ бор. Бу пулларни қиморга ишлатишга қарор қилдим. Барчасини эмас албатта. Аммо мен катта пуллар тикишни ва ютуқ ҳам шунга яраш бўлишини ёқтираман".

Флойд кўчмас мулкка ҳам катта инвестиция қилган — Нью-Йоркда осмонўпар биноларга сармоя киритиб, уларни ижарага берган. Аммо маълумотларга кўра, у баъзи активларни гаровга қўйиб, 54 миллион доллар кредит олган. Айрим мулкларни шерикларига сотгани ҳақида ҳам хабарлар бор. Қолган мулклар эса ижара тўловлари кечиккани сабабли турли даъволарда тилга олинмоқда.

2025 йил бошида яна бир можаро юзага келди: Mayweather Boxing and Fitness зали ходимлари иш ҳақи тўланмагани учун иш ташлаш қилди. Улар расмий ишга қабул қилинмаганини ва алданганини билдиришди. 2026 йилда эса Мэнни Пакьяо Mayweather Fit Hollywood фитнес марказини сотиб олди.

2026 йил февраль ҳолатига кўра, Celebrity Net Worth сайти Мейвезер бойлигини $100 млн деб баҳоламоқда — бу 2025 йилга нисбатан тўрт баравар кам. Кўплаб суд ишлари, қарзлар, мулкларга қўйилган ҳибс ва молиявий хатолар эса Флойд олдидаги муаммолар ҳали тез орада ҳал бўлмаслигини кўрсатмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг