UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

17 июн 07:41
Янгиликлар

Дзюдо

Энг оғир, энг салобатли дзюдочимизни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекмурод Олтибоевнинг туғилган куни.

Бекмурод Олтибоев 1996 йилнинг 17 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида дунёга келган. Полвонлар юртидан бўлгани учун ёшлигидан миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш билан ошно тутинди. Кейинчалик эса дзюдога ўтди ва мураббийи Олим ака қўл остида шуғулланишни бошлади. 

+100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз 2015 ва 2016 йилларда икки бор ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган 18-Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори. 2018 ва 2019 йилги Тошкент Гран-Присида кумуш, 2017 йилда айнан шу мусобақада бронза медалига сазовор бўлган. 2018 йил Хохот Гран-Присида ҳам бронза медали билан тақдирланган. Икки бор ёшлар ўртасида Осиё Кубоги ғолибига айланган. Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси. 2018 йил Бокуда кучли бешликдан жой олган.        

Тақдирни қарангки, туғилган кунидан бир кун олдин, яъни кеча автомобил салонидан янги "Жентра" чиқди. Албатта, бу Бекмурод Олтибоев учун туғилган кунига ажойиб совға бўлди. Машинасининг тагидан шамол ўтиб турсин, деб ният қиламиз. Абдулла Тангриевнинг издоши сифатида қаралаётган Бекмурод полвоннинг ҳали ғалабали онлари олдинда. У айни пайтда Токио-2020 Олимпиадаси рейтингида йўлланмалар зонасида турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, дзюдочилар, дўстлари номидан Бекмурод Олтибоевни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. 

Туғилган кун муборак, БЕКМУРОД!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг