18 май 13:45
Янгиликлар
Енгил атлетика
Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича илк Осиё чемпионатида қатнашади
Бугун Хитойнинг Чунсин шаҳрида илк маротаба ташкил этилаётган енгил атлетиканинг сакраш турлари бўйича Осиё чемпионати старт олади.
Мазкур қитъа биринчилигида баландликка сакраш, узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш ва лангарчўп билан сакраш бўйича Осиёнинг энг кучли атлетлари бир нуқтада жам бўлади ҳамда илк совриндорлар сифатида тарихда қолиш учун бор имкониятларини ишга солади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 7 нафар мамлакатимизнинг ўз йўналишида энг илғор сакровчилари 3 нафар мураббийлар бошчилигида ғолиблик учун баҳсларга киришади.
Таркибимиз қуйидагича:
Барнохон Сайфуллаева — баландликка сакраш
Анвар Анваров — узунликка сакраш
Роксана Худоярова — уч ҳатлаб сакраш
Иброҳим Махкамов — уч ҳатлаб сакраш
Ихтиёр Ахмаджанов — уч ҳатлаб сакраш
Азизжон Собиров — узунликка сакраш
Хушноза Шавкатова — узунликка сакраш.
Ҳавола :
Манба : uzathletics.uz
Фикрлар