28 июл 17:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
Енгил вазнда бирлаштирувчи чемпионлик жанги бўлиб ўтди
Бугун АҚШнинг Арлингтон шаҳрида қизиқарли бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг марказий жангида енгил вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Хуан Карлос Рамирес WBО камари соҳиби Морис Хукерга қарши рингга кўтарилди. Учрашувда тўлиқ устунликка эга бўлган Рамирес рақибини олтинчи раундда нокаут қилишга эришди.
Бу Хуан Карлос учун фаолиятидаги 25-ғалаба бўлди. Икки йўналиш чемпионига айланган Рамирес энди WBC камарига расмий даъвогар украиналик Виктор Постолга қарши жанг қилиши лозим.
Ҳавола :
Фикрлар