UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

03 сен 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Енгилмас боксчимиз Екатеринбургда чемпионлик камарини ҳимоя қилади

7 сентябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жангида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов ўзига тегишли WBA Asia чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Унинг рақиби филиппинлик Ролдан Алди бўлади. Ушбу чемпионлик жанги 10 раунддан иборат бўлади.

Маълумот учун, Умурзоқов проф рингда 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангда рақибларини муддатидан аввал нокаутга учратган. 

25 ёшли Ролдан эса 22 та жанг ўтказган. Ҳисобида 14 та ғалаба, 7 та мағлубият ва битта дуранг бор. Саккизта жангда нокаут эвазига зафар қучган. Учта жангда эса ўзи нокаутга учраган.     

Екатеринбургдаги бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Сардор Музаффаров россиялик Магомед Курбановга қарши рингга чиқади. Магомед 4 та жанг ғалабага эришган, учтаси нокаут билан. Сардор эса 3 та жангда зафар қучиб, иккитасида ютқазган.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг