UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0 19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0

06 апр 12:23
Янгиликлар

Теннис

Эртага Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳси, Истомин жароҳат сабаб ёрдам бера олмайди

Эртага Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё-Океания минтақасидан ўрин олган учрашув бошланади.

Унда Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Бугун баҳсларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бешта ўйиндан иборат учрашувлар 7-9 апрель кунлари ўтказилади. 

Афсуски, терма жамоамизда катта йўқотиш бор. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин жароҳат сабаб ҳиндистонлик теннисчиларга қарши учрашувда бизга ёрдам бера олмайди.


Айни пайтда Истомин Тошкентда бўлиб турибди. Унинг товон қисмидан олган жароҳати бироз жиддийроқ бўлиб чиқди. Терма жамоа бош мураббийи Петр Лебед сўнгги кунларгача Истоминнинг ўйнай олишига умид қилганди. Аммо, шифокорлар  Дениснинг ўйнашига рухсат беришмади.

Албатта, бу ерда теннисчининг соғлиғи биринчи ўринда туради. Бангалор кортларида уч нафар теннисчимиз Санжар Файзиев, Темур Исмоилов ва Жўрабек Каримов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
06 апр 16:56:16
Husniddin Mirzaliyev
Xa biz xoxlamasakda asta sekin avlodlar almashinuvi vaqti kelmoqda. Yoshlarimizga bu uchrashuv katta tajriba maktabini o'taydi!
   
06 апр 13:42:25
Shahzod_sms
Afsus Istominga jarohatidan qutulishini tilagan holda, yoshlarimizga omad tilaymiz. Sanjar albatta yetakchilikni öz qöliga olishi kerak..
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг