UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 15:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси қайд этаётган натижалардан ОНЛАЙН 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0

05 ноя 18:15
Янгиликлар

Кураш

Эртага Ислом Бирдамлик ўйинларида Кураш бўйича баҳслар ўтказилади

6-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом давлатларининг энг йирик спорт мусобақаси — VI Ислом Бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақа 20 йилдан кейин яна Саудия Арабистонида ташкил этилмоқда. Илк бор ўйинлар 2005 йилда Жидда, Мадина, Макка ва Тоиф шаҳарларида бўлиб ўтган эди.

Бу йил Кураш спорт тури тарихда биринчи бор Ислом Бирдамлик ўйинларининг дастурига кўргазмали спорт тури сифатида киритилди. Беллашувларда эркаклар: –66 кг, –81 кг ва аёллар: –57 кг, –70 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боради.

Кураш мусобақалари 6 ноябрь куни Ар-Риёддаги Boulevard Arena 01B спорт мажмуасида ўтказилади.

Айни кунгача, Саудия Арабистонига 57 та давлатдан 3500 дан ортиқ иштирокчи келган бўлиб, спортчилар 23 та спорт турида медаллар учун кураш олиб борадилар.

Ўйинларнинг Расмий очилиш маросими 7 ноябр, ёпилиш маросими эса 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг