UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 дек 10:29
Янгиликлар

Дзюдо

Эртага катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланади

Аввал хабар берганимиздек, 4-6 декабрь кунлари пойтахтимиз дзюдо ва пара-дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.

"Универсал" спорт мажмуасида ўтказиладиган мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 500 нафарга яқин сараланган дзюдочилар татамига чиқади. Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташлаш ҳамда илк кунги беллашувларда татамига чиқадиган дзюдочиларни тарозидан ўтказиш маросими бўлиб ўтади.   

Кеча эса чемпионат беллашувларида ҳакамлик қиладиган реферилар учун семинар ташкил этилди. Уни халқаро тоифадаги IJF реферилари - Рамзиддин Саидов ва Вячеслав Перетейко олиб боришди. 

Дарвоқе, мусобақа кунлари парадзюдо бўйича ҳам Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Саралаш баҳслари ҳар куни соат 10:00да, соат 17:00да эса медаллар учун финал беллашувлари бошланади. 

Мусобақа дастури: 

4 декабрь ("Универсал" спорт саройи)

Эркаклар (дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар: -48, -52, -57 кг 

Эркаклар (пара-дзюдо): -60, -66 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -48, -52 кг 


5 декабрь ("Универсал" спорт саройи)

Эркаклар (дзюдо): -73, -81, -90 кг. Аёллар: -63, -70 кг 

Эркаклар (пара-дзюдо): -73, -81, -90 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -57, -63 кг  


6 декабрь ("Универсал" спорт саройи)

Эркаклар (дзюдо): -100, +100 кг. Аёллар: -78, +78 кг 

Эркаклар (пара-дзюдо): -100, +100 кг. Аёллар (пара-дзюдо): -70, +70 кг 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг