UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0

06 фев 11:22
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Дубайдаги йиғин ҳақида гапирди.

Италиялик мутахассис мазкур ўқув-машғулот йиғинининг аҳамиятини тушунтириб берди. 

"Бу йиғин мен ва штабим учун жуда муҳим эди. Охирги 4 ой давомида ички чемпионатдаги жуда кўплаб ўйинларни кузатдик. Кўплаб футболчиларни кўрдик ва бу йиғин бевосита улар билан ишлаш имкониятини берди. Мен ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашдим, чунки уларнинг ҳам фикрини билишни истайман. Олдимизда Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги борлигини, демак ҳамма тайёр туриши кераклигини таъкидладим. Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур. Футболда ҳамма нарса тез ўзгаради, жароҳатлар бўлиши эҳтимолдан йўқ эмас. Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун ҳаммада имконият борлигини тушунишлари керак. Менимча, мазкур йиғин футболчилар учун жуда фойдали бўлди",- дейди Каннаваро. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг