02 дек 08:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Факт. 41 ёшли Стивенсон бир раунд туриб берганида ғалаба қозонар экан
Хабар берганимиздек, бундан бир неча дақиқа аввал Канаданинг Квебек шаҳрида профессионал бокс кечаси якунланди.
Оқшомнинг марказий жангида украиналик Александр Гвоздик канадалик Адонис Стивенсонни ўн биринчи раундда нокаутга учратиб, рақибига 2013 йилдан буён тегишли бўлган WBC чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, украиналик 31 ёшли боксчи 41 ёшли Адонисга нокаут ҳолатига қадар очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бераётган экан.
Ишониш қийин, лекин бу факт! Ҳакамлардан икки нафари 98-92 ва 96-94 ҳисобида ғалабани Адонисга тақдим этаётганди. Учинчи ҳакамнинг ён дафтарчасидаги ҳисоб эса дуранг кўринишда эди - 95-95.
Ҳавола :
Фикрлар