UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0

29 июл 09:17
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

ФАКТ: Ўзбек дзюдоси тарихида илк бор Олимпиада олтин медали қўлга киритилди

Кеча дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова 52 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган эди.

Диёра ўзбекистонлик дзюдочилар орасида биринчи бўлиб Олимпиада ғолибига айланди. Дзюдочиларимиздан Армен Багдасаров (Атланта-96) ва Абдулло Тангриев (Пекин-2008) Олимпия ўйинларида кумуш, Ришод Собиров уч маротаба бронза қўлга киритган. Шунингдек, Диёрбек Ўрозбоев ва Давлат Бобонов ҳисобида ҳам биттадан бронза медали мавжуд.

Ҳамюртимиз бу натижа орқали ўзбекистонлик аёл спортчилар орасида ёзги Олимпиадалардаги биринчи олтин медални қўлга киритган спортчига айланди. Бунгача ўзбекистонлик аёл спортчиларидан фақатгина трамполиндан сакраш баҳсларида Екатерина Хилько (2008 йил, бронза) Олимпиада совриндори бўлган эди.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг