UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

04 ноя 11:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Фарғонада ҳам «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» тадбири ташкил этилди

Фарғона вилоятида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, пандемия даврида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ташкил қилинган оммавий юриш марафони оммавий спорт тадбирларининг мантиқий давоми ва чинакам спорт байрами бўлди.

Бугун «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Аҳмедов Хуршиджон Рустамович иштирокида ўтказилди. Юриш марафонига Фарғона шаҳридаги И.А.Каримов номидаги санъат саройи майдонидан старт берилди. Иштирокчилар белгиланган масофани босиб ўтгач, шу майдонда бадантарбия машқларини бажаришди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларда ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг