30 июл 07:39
Янгиликлар
Фарруҳ Қиличев Рўзметовнинг мағлубиятига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди
Куни кеча ҳакамларнинг ноҳақлиги туфайли олтин медаль кутаётган боксчиларимиздан бири Миразизбек Мирзаҳалилов ўз юришини тўхтатди. Ундан ташқари, яна бир умидли вакилимиз Дилшодбек Рўзметов ўзи учун таниш бўлган рақиб Алфонсо Домингесга имкониятни бой берди. Тўғри, Рўзметов бироз бўшашди. Аммо дастлабки раунд ҳамюртимизнинг устунлигида ўтган эди. Шунга қарамай, ҳакамлар биринчи раундда озарбайжонликнинг ғалабасини таъминлади. Кеча эса Фанат Қаҳрамонов ҳам Олимпиадани тарк этди. Сайтимиз мухбири терма жамоамиз мураббийи Фарруҳ Қиличев билан боғланди ҳамда Дилшоднинг мағлубиятига нима сабаб бўлганлигига қизиқди.
"Дилшод кучли эди, буни кўрсатди ҳам. Биринчи раундни ютди, лекин 3:2 ҳисобида рақибининг ғалабаси кўрсатиляпти. Дилшод ютқазяпсан, ишлаш керак дедим. Рўзметовнинг психологияси бузилди, енгишим керак деб олдинга борди, бироқ зарба ўтказиб юбора бошлади ва мағлуб бўлди", - дея изоҳ берди Қиличев шогирдининг мағлубиятига.
Мухбиримиз мураббийга ҳар раунд сўнгида ҳисобнинг кўрсатилиши боксчиларнинг руҳиятига қандай таъсир ўтказмоқда мазмунидаги савол билан мурожаат қилди.
"Ҳар раундда ҳисоб кўрстилмаса, ютаяпман деб ўйласа, бу ҳам яхши эмас.
Миразизнинг жангига келадиган бўлсак, барча раундларни у ютган эди. Бу жанг уники эди. Энди қолган боксчиларимизнинг кайфиятини кўтаришга қўлдан келганча ҳаракат қиляпмиз", - деди Фарруҳ Қиличев.
Сарвиноз Рахмонқулова суҳбатлашди
Фикрлар