UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

19 мар 09:54
Янгиликлар

Теннис

Федерерни мағлуб этган Потро Индиан-Уэллс турнири ғолиби бўлди

Аргентиналик теннис юлдузи Хуан Мартин Дель Потро АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида якунига етган “Мастерс” турнири ғолибига айланди.

Соврин жамғармаси 8 909 960 долларни ташкил қилувчи турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлган Потро сайёрамизнинг биринчи рақамли теннисчиси Рожер Федерерга қарши кортга чиқди. 

Икки соату 42 дақиқа давом этган учрашувда аргентиналик теннисчи кучли рақибини 6:4, 6:7(8), 7:6(2) ҳисобида мағлуб этиб, бош мукофот соҳибига айланди. Бу 29 ёшли теннисчининг фаолиятидаги 22-соврини бўлди. 

Индиан-Уэллсдаги муваффақиятли иштирок аргентиналик теннисчига 1 340 860 доллар мукофот пули ҳамда роппа-роса 1000 рейтинг очкосини тақдим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг