29 дек 11:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Федор Емельяненко: "Балки бу Япониядаги охирги жангимдир, мухлисларимни хурсанд қила олганимдан шодман"
Россиялик ММАчи Федор Емельяненко Куинтон Жексонга қарши ғалабали жангдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун ғалаба қозониб, мухлисларимни хурсанд қила олганимдан шодман. Айнан шу ерда, Японияда мен жангчи сифатида шаклланганман. Бу ерда сизнинг меҳрингизни, ҳурматингизни қозонганман. Афсуски, спортчилик фаолиятим якунига етиб бормоқда. Балки бу Япониядаги сўнгги жангимдир. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат", - деди Емельяненко.
Маълумот учун, Емельяненконинг ММАдаги ўтказган жанглари сони 46тага етди. У 39 та жангда ғалаба қозонган ва 6 та баҳсда мағлуб бўлган. 1 та жанг бўлиб ўтмаган деб ҳисобланган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар