UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Пентагон Оқ уйдаги UFC турнири учун ҳарбийларни жалб қилмоқда, аммо... 0 18:30Билол Муҳаммад ACBJJ билан шартнома имзолади 0 18:05Макгрегор Холлоуэй билан жанг олдидан чипталар сотуви бўйича мутлақ рекордни янгилаб қўйди 0 17:23"Ўзбекистонда футбол қандай муҳим аҳамиятга эгалигини биламан. Бу жуда қийин гуруҳ" - Вильянуэва ЖЧ ҳақида 0 16:47Гловер Тейшейра Маурисио Руа билан бокс жангида тўқнаш келади 0 16:00Вакилларимиз бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида 16 та медалга сазовор бўлишди 0 15:13"Иноуэдан ўзим реванш оламан" — Абдумалик Халоков 0 14:40Ўзбекистонлик мутахассис бугун ЕЧЛ финалида фаолият олиб боради 0 14:18Белбоғли кураш. Тўрақўрғонда "Дўстлик" турнири ўтказилади 0 14:04Боксни соғиниб рингга чиқяпман — Лазизбек Мулложонов 0 13:30Ўсмир дзюдочиларимиз Осиё кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 12:53Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда янги дивизионда жангини ўтказди - бунинг сабаби маълум 0 12:11"Реал Мадрид" қаторасига бешинчи йил ушбу натижага эришди 0 11:30Ҳумоюн Султонов Словениядаги М15 турнири ярим финалида 0 10:57Ғалабали йўлга қайтиб олган Аҳмадалиев, рингга қайтган Мулложонов ва проф боксда яна ғолиб ролидаги Халоков. Тошкентдаги проф бокс кечасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

02 апр 17:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Федор Емельяненко Россия ММА иттифоқи раҳбарияти билан зиддият борлигини эълон қилди

Федор Россия ММА Иттифоқидан кетди.

Федор Емельяненко Россия ММА иттифоқи раҳбарияти билан зиддият борлигини эълон қилди. Афсонавий россиялик оғир вазнли Федор Емельяненко спорт федерацияси раҳбариятининг сиёсатига рози бўлмагани учун Россия ММА иттифоқи кузатув кенгаши раиси лавозимини тарк этди.


Бу ҳақда «Сўнгги император» ўзининг собиқ ҳамкасбларига юборган қуйидаги баёнотида маълум қилди:

«Азиз дўстлар! 2022 йил 30 мартдан бошлаб мен расмий равишда Россия ММА иттифоқи вакили эмасман, чунки мен Радмир Габдуллин ва Ленар Ганеевнинг ҳаракатлари ва сиёсатини қўллаб-қувватламайман. Сиз билан дўстона ва илиқ муносабатларни сақлаб қолиш мен учун жуда муҳим. Шу йиллар давомида спортимизни биргаликда ривожлантирганингиз учун сиздан миннатдорман. Эҳтимол, агар бирор нарса ўзгарса, мен Иттифоққа қайтаман. Ҳурмат билан, Федор Емеьляненко»


Эслатиб ўтамиз, дастлаб Федор Емельяненко Россия ММА иттифоқи президенти бўлиб ишлаган, бироқ кейинчалик раҳбарлик лавозимини Радмир Габдуллинга топширган.

Ушбу ёзда таниқли жангчи ўзининг профессионал фаолиятини Қизил майдондаги жанг билан якунлаши керак эди, аммо Bellator раҳбарияти тадбирни Россия бекор қилганини эълон қилиб, «Сўнгги император» билан хайрлашув жангини бошқа жойда ташкил этишга ваъда берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг