08 сен 19:18
Янгиликлар
Феликс Оже 2009 йилдан буён US Open ярим финалига чиққан энг ёш теннисчига айланди
12 йил олдин, ўша пайтда 20 ёшда бўлган аргентиналик Хуан Мартин Дел Потро АҚШ Очиқ чемпионатининг энг кучли ярим финачилари орасидан жой олган ва якунда 20 ёшида US Open чемпионлигини қўлга киритган эди. Феликс АҚШ Очиқ чемпионатининг ярим финалига чиққан биринчи канадалик теннисчи бўлди.
Шунингдек, Феликс Оже 2000 йилдан сўнг туғилган теннисчилар орасида биринчи бўлиб «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирнинг ярим финалига чиқди. «Улкан тож» турнирларнинг ярим финалига чиқишга муваффақ бўлган 1999 йилда туғилган биринчи теннисчи унинг ҳамюрти Денис Шаповалов эди.
Турнир финалига чиқиш учун Оже жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Даниил Медведев билан баҳс олиб боради. Бу учрашув 10 сентябрда бўлиб ўтади.
Фикрлар