22 ноя 18:30
Янгиликлар
Бокс/ММА

Фергюсон: "Конорни бир неча раунд ичида мағлуб эта оламан"
UFC жангчиси Тони Фергюсон Конор МакГрегорни осонлик билан мағлуб эта олиши ҳақида гапирди.
"Мен чапақайларга нисбатан яхши ҳаракат қила оламан. Асосий ғалабаларимни мана шундай спортчиларга қарши жангларда қўлга киритганман.
Агар Конор билан октагонда ёки рингда тўқнаш келадиган бўлсам, ирландиялик спортчи қийналиб қолади. Мен уни бир неча раунд ичида мағлуб эта олардим", - деди Фергюсон.
Ҳавола :
Манба : twitter.com/TonyFergusonXT
Фикрлар