UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0

17 июл 08:03
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Абдусатторов 1/32 финалда, яна икки шахматчимиз тай-брекда ўйнайди

Россия Федерациясининг Сочи шаҳри шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг айни пайтдаги энг кучли шахматчиси Магнус Карлсен ҳам муваффақиятли дона сураётган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. 

Кеча Жаҳон Кубогининг 1/64 финал босқичидан ўрин олган иккинчи партия учрашувлари ўтказилди. Унда ёш гроссмейстерларимиз Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов кучли рақибларига қарши дона суришди. 

Қувонарлиси, Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндх Читамбарамни 1,5:0,5 ҳисобида таслим этди. Кеча у қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, кучли рақибини енгишга муваффақ бўлди. Энди Абдусатторов франциялик машҳур гроссмейстер Аниш Гири билан тўқнаш келади. Гири россиялик Борис Савченкодан 2:0 ҳисобида устун келди. 

Жаҳонгир Воҳидов ва Жавоҳир Синдаров эса иккинчи партияда ҳам рақиблари билан муроасага келишди. Бугун улар ҳал қилувчи тай-брекда ўз омадларини синаб кўришади. 

19 ёшли гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер, 2015 йилги ФИДЕ Жаҳон Кубоги ғолиби, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони (2012 йил), блиц бўйича жаҳон чемпиони (2016) 2013 ва 2019 йилларда жамоавий жаҳон чемпионатида икки бор чемпионлик тожини кийган россиялик Сергей Карякинга ҳар икки партияда ҳам ютқазиб қўйди. Нодирбек Ёқуббоев эса чехиялик номдор гроссмейстер Давид Наварага 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой берди.  

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. 1/64 финал босқич. Иккинчи партия

Жаҳонгир Воҳидов – Леньер Перез Домингес (АҚШ) – 1:1

Жавоҳир Синдаров – Алиреза Фирузжа (Франция) – 1:1

Нодирбек Ёқуббоев – Давид Навара (Чехия) – 0,5:1,5

Нодирбек Абдусатторов – Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) – 1,5:0,5

Шамсиддин Воҳидов – Сергей Карякин (Россия) – 0:2

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг