UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Украина ва бошқа натижалар (LIVE) 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 08:00Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0

28 дек 13:23
Янгиликлар

Шахмат

FIDE Рапид ва Блиц Жаҳон чемпионати. Нодирбекдан кейин Синдаров ва Ҳамдамова ҳам чемпионлик пойгасига қўшилди + ФОТО

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган FIDE Жаҳон чемпионатида бугун Рапид бўйича ғолиб ва совриндорлар маълум бўлади.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлатидан келган 394 нафар шахматчи иштирок этяпти. Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар етакчи спортчи билан баҳсларга киришган. 

Мусобақанинг Рапид бўйича иккинчи куни иштирокчилар 4 та турда ўзаро дона суришди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижага Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Афруза Ҳамдамова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова эга бўлиб турибди.

Хабар берганимиздек, кечаги баҳсларда Нодирбек Абдусатторов 4 та партиядан 3 тасида ғалаба ва 1 тасида дуранг натижа қайд этди. 9-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни чиройли тарзда мағлубиятга учратди. Бу билан Нодирбек 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринга кўтарилиб олди. Абдусатторов биринчи кунни 3,5 очко билан 55-ўринда якунлаган эди. 

Яқиндагина Жаҳон кубогини қўлга киритган Жавоҳир Синдаров ҳам пешқадамлар сафига яқинлашиб олди. У 9 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 12-ўринни банд этган. Еттинчи поғонадаги Максим Вашье-Лаграв ҳисобида ҳам Синдаров сингари 6,5 очко бор. Яна бир гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов 5,5 очко тўплаган. Нодирбек Якуббоев 5,5 очко билан биринчи кунги 173-поғонасидан роппа-роса 100 ўрин кўтарилиб олди - 73!

Аёллар ўртасидаги рапид баҳсларида ҳамюртларимиздан Афруза Ҳамдамова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова муваффақиятли одимламоқда. Ҳар икки шахматчимиз кеча ўтказилган сўнгги 8-турда жаҳон чемпионларини мағлубиятга учрата олди. Ҳамдамова қора доналарда ўйнаганига қарамай, блиц бўйича икки карра жаҳо чемпиони, россиялик Валентина Гунинани, Тоҳиржонова оқ доналарда грузиялик жаҳон чемпиони Белла Хотенашвилини таслим этди. 

Бугун ўтказиладиган рапид баҳсларининг сўнгги куни олдидан Афруза Ҳамдамова 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 12-ўриндан жой олган. Учинчи ўриндаги Александра Горячкина ҳисобида ҳам 6 очко бор. Вакиламиз биринчи кунги баҳслардан сўнг 22-поғонада бораётганди. Гулруҳбегим Тохиржонова биринчи кун 2 очко билан 56-поғонага жойлашганди. Кеча 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган гроссмейстеримиз 5,5 очко билан 18-ўринга кўтарилиб олди. 

Ўзбекистон шахматчиларининг Рапид бўйича иккинчи кун натижалари:

Эркаклар:

1. Нодирбек Абдусатторов – 7 очко, 6-ўрин

2. Жавоҳир Синдаров – 6,5 очко, 12-ўрин

3. Муҳиддин Мадаминов – 5,5 очко, 45-ўрин

4. Нодирбек Якуббоев – 5,5 очко, 73-ўрин

5. Ҳумоюн Бегмуратов – 4,5 очко, 130-ўрин

6. Шамсиддин Воҳидов – 4,5 очко, 137-ўрин

7. Жаҳонгир Воҳидов – 4 очко, 152-ўрин

8. Муҳаммадзоҳид Суяров – 4 очко, 180-ўрин


Аёллар:

1. Афруза Ҳамдамова – 6 очко, 12-ўрин

2. Гулруҳбегим Тохиржонова – 5,5 очко, 18-ўрин

3. Умида Омонова – 4,5 очко, 61-ўрин

4. Гулдона Каримова – 3,5 очко, 85-ўрин

5. Мадинабону Халилова – 3,5 очко, 98-ўрин

6. Нилуфар Якуббаева – 3 очко, 111-ўрин

Сўнгги кун беллашувлари олдидан FIDE байроғи остида ўйнаётган ва Магнус Карлсенга ҳозирча ягона мағлубиятни тақдим этган россиялик Владислав Артамьев 7,5 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. АҚШ вакили Ханс Ниеманн ҳисобида ҳам 7,5 очко бор. Карлсен 7 очко билан кучли учликка якун ясаган. Тўртичи ва бешинчи ўриндаги Алексей Сарана ҳамда туркиялик Ягиз Эрдогмус ҳисобида ҳам 7 очкодан бор. 

Бугун 10-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда 14 ёшли туркиялик гроссмейстер Ягиз Эрдогмусга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров қора доналарда россиялик Александр Шиманов билан ҳисоб-китоб қилади. Икки пешқадам эса ўзаро дона суришади. 

Аёллар ўртасидаги 9-турда Афруза Ҳамдамова иккинчи доскада оқ доналарда ўзи сингари 6 очкога эга бўлиб турган россиялик Александра Горячкина билан тўқнаш келади. Гулруҳегим Тоҳиржонова қора доналарда украиналик Анна Музичукка қарши ўйнайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг