UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Акмалжон Исроилов ЖЧдаги илк жангини ўтказди 0 01:49Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧнинг чорак финал йўлланмасига эга чиқди 0 00:13Шодиёржон Мелиқўзиев ҳам ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 23:37Бокс. Ўзбекистон ЖЧдаги илк медални нақд қилди! 0 22:48Ғалабали серия давом этади: Сабина Бобоқулова ҳам ЖЧ кейинги босқичида 0 19:20Жавоҳир Умматалиев чорак финалга йўл олди, навбатдаги рақиб жиддий! 0 18:29ЖЧ-2025. Миразизбек Мирзахалилов эронлик рақибига дарс бериб қўйди - боксчимиз чорак финалда! 0 18:21Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум 0 18:00Исроил Мадримов қозоғистонлик бокс юлдузига қарши жанг қилишга тайёр 0 17:38Ситора Турдибекова ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 17:31"Мен нафақага чиқмадим" - Жон Жонс UFC'даги мақсади ҳақида гапирди 0 17:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди 0 16:49Феруза Казакова бразилиялик рақибасини мағлубиятга учратиб, ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 16:33Нодирбек Абдусатторов 8 соатлик ўйин ўтказди. Самарқандда ўтказилаётган турнирда вазият қандай? 0 16:16"Чимаев билан жангни қўлдан бой бермайман. Менга аутсайдер мақоми ёқади" - Имавов 0

16 ноя 08:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Флойд Мэйвезер: “Насукава билан жанг ўтказилади, фақат оёқда зарбалар бўлмайди”

Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мэйвезер япониялик ММА жангчиси Тенсин Насукавага қарши октагонга чиқадиган бўлди.

Аввалроқ ушбу жангнинг қоидалари сабаб ўтказилмаслиги айтилганди. Ўшанда Флойд матбуот анжуманида иштирок этиб, турнир ташкилотчиларини нопрофессионалликда айблаганди. 

Илк келишувда жангнинг тор аудитория учун кўргазмали жанг сифатида ўтказилиши назарда тутилганди. Лекин япониялик ташкилотчилар жангнинг хатто трансляция қилинишини ҳам кенг оммага ошкор этишган, ўз ўрнида бу ҳолат Мейвезерга ёқмаганди. 

“Жанг ўтказилади. Фақат қоидалар мен айтгандек бўлади. Тўққиз дақиқадан иборат жангда оёқ зарбаларига рухсат берилмайди. Кейин ушбу баҳс расмий мақомга эга бўлмайди. Кўпчилик Флойд пул учун жанг ўтказяпти, деган фикрларни билдиряпти. Хўш, бунинг нимаси ёмон? Мен 60-70 ёшда эмасманки, нафақага чиқиб олсам”, - деди Мэйвезер.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Япониянинг ММА-промоушени расман Флойд Мейвезернинг япониялик кикбоксчи Насукавага қарши жанги 31 декабрь куни Саитама шаҳрида ўтказилишини эълон қилганди. Бу хабардан бир неча кун ўтиб, Флойд ушбу маълумотни тасдиқламаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг