22 авг 12:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Флойд Мейвезер ўн сониялик видеодан миллионлаб фойда кўрганини маълум қилди
Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўзининг "Instagram" саҳифасида Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиш учун келганлиги тўғрисидаги видеонинг чиқиб кетганига изоҳ берди.
“Мен билан Пакьяо ўртасидаги реванш жангимиз ҳақидаги видео интернетга тарқалиб кетди. Бу видео саккиз ой аввал олинган. Бизнинг реванш ҳеч қачон ташкил этилмайди. Мен бу ўн сониялик видео учун 2 миллион 200 минг долларга эга бўлдим. Қалай, зўрми?“,- деб ёзиб қолдирган енгилмас боксчи.
Эслатиб ўтамиз, Флойд бир неча кун олдин ушбу видеони Инстаграмига жойлаштирганди.
Ҳавола :
Манба : BoxingScene
Фикрлар