20 май 09:28
Янгиликлар
Forbes дунёнинг бой спортчилари рейтингини эълон қилди
Forbes рейтинги 2021 йилнинг 1 майидан 2022 йилнинг 1 майигача бўлган муддатни ўз ичига олади. Рўйхатга 50 нафар спортчи киритилган бўлиб, унинг ТОП-10`талигида жангчилар орасида биргина боксчи Сауль Канело Альваресни кўриш мумкин. Мексикалик боксчининг бир йиллик даромади 90 млн долларни ташкил қилган.
2021 йилда Конор Макгрегор Forbes томонидан эълон қилинган рейтингда биринчи ўринда қайд этилганди. Ўшанда ирландиялик $ 180 млн доллар билан рейтинг етакчиси бўлган эди. Бунга Макгрегорнинг ўзига тегишли Proper No. 12 виски бренди назорат пакетини сотгани сабаб бўлганди. Бу галги рейтингда Конор 35-ўринда қайд этилган ва шунга қарамай, у аралаш яккакурашчилар орасида ҳамон пешқадам.
Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони британиялик Тайсон Фьюри 62 млн доллар даромад билан рейтингнинг 18-поғонасидан жой олган.
Фикрлар