UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Нодирбек Абдусатторов FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади 0 19:07Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 18:37Клебо тўққиз карра Олимпия чемпионига айланди 0 17:57Ўзбекистон U18 хоккей терма жамоаси ЖЧ учун тайёргарликни давом эттиряпти 0 17:34Кураш бўйича мамлакат кубоги ўтказилди 0 16:56"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди 0 16:28Қозоғистонлик фигурали учувчи Шайдоров Олимпиададаги ғалабаси орқали қанча пул ишлаб олиши маълум 0 15:59Ландо Норрис Макс Ферстаппенни кескин равишда танқид қилди 0 15:26Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди (ВИДЕО) 0 14:48Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда 0 14:02Zuffa Boxing'да қайси вазн тоифалари бўйича жанглар ташкил этилиши эълон қилинди 0 13:17Дубай Гран-присида жами 12 та медал қўлга киритилди 0 12:29Медет Назаров ва Даниил Ейбогнинг Олимпиададаги илк чиқишларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:46Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди 0 11:19"Мен шокдаман". Шара Буллет Криштиану Роналду ММА’да қайси жангчиларни яхши кўришини айтди 0

11 дек 19:38
Янгиликлар

Формула-1

Формула-1. Суперфинал: Тажриба ёки ёшлик шижоати? Ферстаппен ва Хэмилтон ўртасидаги кураш Абу-Даби Гран-присида якунига етади

Эртага БААда "Формула-1" бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати якунига етади.

Абу-Даби Гран-приси чемпион номига аниқлик киритади. 

Йил воқеаси

"Формула-1" бўйича 72-жаҳон чемпионати ёрқин якунланиш арафасида: 12 декабрь куни Абу-Дабида мавсумнинг сўнгги пойгаси бўлиб ўтади ва 1974 йилдан бери биринчи марта чемпионлик учун даъвогарлар Хэмилтон ва Ферстаппен тенг очкога эга (47 йил олдин Эмерсон Фиттипалди ғалабани Глуэ Регаззонидан тортиб олган эди). Пойгачилар ҳал қилувчи пойгани мана шундай интрига билан якунлашмоқда.

Энг қизиғи Гран-при олдидан "Ред Булл" пилоти Макс Ферстаппен ва "Мерседес" вакили Льюис Хемилтон бир хил 369,5 баллга эга.

Чемпионатда ғалаба қозониш шартлари оддий: пойгачилардан бири очколар зонасини рақибидан юқорироқда тугатиши керак (биринчи 10таликда). Хэмилтон 9-ўринни эгаллаган ва Ферстаппен энг яхши айланани қайд этган (бунинг учун улар 1 очко беради) ва 10-ўринни эгаллаган сенарий бундан мустасно бўлади – шундан сўнг пойгачилар тенг ҳисобдаги очкода қоладилар ва титул қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Ред Булл"га берилади. Агар Льюис ва Макс очко тўплашмаса (масалан, тўқнашув юз берганда), голландиялик спортчи жаҳон чемпионига айланади.

Ферстаппен ва Хэмилтон учун мавсум қандай ўтди?

4-босқич: Хэмилтон бу мавсумда Ферстаппен устидан қозонган энг яхши натижаси (14 очко)

6-босқич: Бокуда шина портлагани учун Ферстаппен пойгани эрта якунлади, Хэмилтон эса қайта стартда ғалаба қозониш имкониятидан маҳрум бўлди.

9 ва 10-босқичлар: Шанба куни "Сильверстоун" даги спринтдан сўнг, Макснинг Льюисдан устунлиги 33 очкога етди, аммо эртаси куни Хэмилтон Ферстаппенустидан ғалаба қозонди.

12-босқич: Пойга 1 айланадан иборат бўлди ва очколарнинг фақат ярмигина берилди.

14-босқич: Ферстаппен ва Хэмилтон Монцада тўқнашиб кетишди.

21-босқич: Яна бир тўқнашув, Ферстаппен жарима олди.

Льюис тўртта пойганинг учтасини ғалаба билан бошлади ва Испания Гран-присидан кейин Максдан 14 очко олдинга ўтиб кетди. Бироқ, Монакодаги 5-босқичда етти карра жаҳон чемпиони муваффақиятсизликка учради. Шундан сўнг "Ред Булл" вакили етакчиликни қўлга олди.

Боку Гран-присида ҳар икки даъвогар ҳам биринчи марта ҳеч нарсасиз қолиб кетди: пешқадам бўлган Ферстаппен шина портлаши туфайли пойгадан чиқиб кетди, Хэмилтон эса хатога йўл қўйиб пойгани сўнгги ўринда якунлади.

Навбатдаги Гран-приларда Макс кетма-кет уч марта ғалаба қозонди ва 32 очко билан мустаҳкам устунликка эришди. "Сильверстоун" даги якшанба кунги пойгадан бир кун олдин эса устунлик 33 очкога етган эди, чунки Ферстаппен Ф-1 спринт саралашида илк бор ғалаба қозонди. Ва шунга қарамай чемпионатга интрига қайтди. Британия Гран-присининг биринчи айланасида пешқадамлар тўқнашиб кетишди, Макс кўрикдан ўтиш учун касалхонага йўл олди, Хэмилтон бахтсиз ҳодиса учун жарима олди, кейин пойгада ғалаба қозонди ва чемпионатдаги фарқни 9 очкогача қисқартирди. 

Голландиядаги уй трассасида Макс чемпионатдаги пешқадамликни қайтариб олди, Монцадаги босқичда эса пойгачилар  яна тўқнашиб кетишди - бу сафар "Ред Булл" вакили айбдор деб топилди.

Сочидаги ёмғирли Россия Гран-присида голландиялик очколарни минимал ҳисобгача қисқартиди - у Хэмилтон билан тўқнашиб, двигательни алмаштиргани учун жарималар туфайли пойгани охирги ўринда бошлади, лекин барибир якунда иккинчи бўлди. Льюис ғалаба қозонди ва учинчи марта ўзаро курашда пешқадамликни қўлга олди, аммо кейинги босқичда двигатель ўзгариши туфайли муҳим очколарни йўқотди.

Макс АҚШ ва Мексикадаги муваффақиятли пойгалардан сўнг қисқа вақт ичида етакчиликни қўлга олишга муваффақ бўлди, Хэмилтон эса Бразилия, Қатар ва Саудия Арабистонидаги кейинги учта пойгада фарқни қисқартирди. 

Якуний пойга олдидан чемпионлик учун давогар икки пойгачи ҳам  369,5 очкога эга, бироқ Ферстаппен ҳамон индивидуал жадвалда пешқадамлик қилмоқда (қўшимча кўрсаткичлар бўйича).

Абу-Дабида ким фаворит?

Статистик маълумотлар ва охирги босқичлардаги воқеалар ривожи Льюис фойдасига. "Мерседес" анъанавий тарзда Абу-Даби Гран-присида кучли кўринмоқда ва етти карра чемпион "Яс Марина" трассасини яхши ҳис қилади. Бундан ташқари, у мавсумнинг сўнгги учта пойгасида ғалаба қозонди, унинг болиди узоқ масофали пойгада сўзсиз энг яхшисидир. Аммо Макс ҳам эртага борини бериб курашади.

Ва шунга қарамай, ҳеч ким Абу-Даби Гран-приси учун аниқ тахминни айтолмайди. Льюисдан фарқли ўлароқ, Макс биринчи марта "Формула-1" чемпиони бўлиш учун курашмоқда.

Тажриба ёки ёшлик шижоати? Эртага ҳал қилувчи пойгани кузатиб барчасига ўзингиз гувоҳи бўлинг. Якуний Абу-Даби Гран-приси 12 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Хуршида Абдикулова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг