UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

22 янв 16:41
Янгиликлар

Дзюдо

ФОТО. Дзюдочиларимиз Исроил Гран-присига йўл олишди (тўлиқ таркиб)

Бундан бир неча дақиқа аввал дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гран-при туркумига кирувчи нуфузли мусобақада иштирок этиш мақсадида Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига йўл олди.

24-26 январь кунлари ўтказиладиган турнирда 18 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Мусобақанинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, Токио-2020 Олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Чемпион спортчи 700 рейтинг очкосини қўлга киритади.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Фарҳод Тўраев бошчилигидаги жамоамиз таркибидан Ғиёсжон Бобоев, Шаҳрам Аҳадов, Шарофиддин Болтабоев, Шерали Жўраев, Давлат Бобонов, Бекмурод Олтибоев сингари етакчи полвонларимиз жой олишган. 

Исроил Гран-присида қизларимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. Ўз вазн тоифаларида Гулноза Матниязова, Диёра Келдиёрова, Гулноза Зияева, Нодира Йўлдошева ва Амина Мамедова Тель-Авив татамиларида медаллар учун кураш олиб боришади. 

Шунингдек, ушбу нуфузли мусобақада халқаро тоифадаги икки нафар реферимиз Вячеслав Перетейко ва Рамзиддин Саидов ҳакамлик қилади. 

Терма жамоа таркиби: 

-60 кг: Раҳмон Жумаев, Кемран Нуруллаев

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов, Сардор Нуриллаев

-73 кг: Ғиёсжон Бобоев, Улуғбек Отамуродов

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Мусо Собиров

-90 кг: Давлат Бобонов 

-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Шерали Жўраев

+100 кг: Алишер Юсупов, Бекмурод Олтибоев

Қизлар:

-52 кг: Гулноза Зияева, Диёра Келдиёрова

-57 кг: Амина Мамедова

-70 кг: Гулноза Матниязова

+78 кг: Нодира Йўлдошева

Мураббийлар: Фарҳод Тўраев, Камол Муродов, Рафгат Измайлов

Ҳакамлар: Вячеслав Перетейко, Рамзиддин Саидов 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 янв 21:57:48
Angren.
Дзюдомиз охирги йилларда юзтубан оркага кетди. Маглубиятларга хам куникиб колдик
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг