UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0

31 авг 10:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

ФОТО. Муроджон Аҳмадалиевга икки хонали хонадон калити топширилди

Яқинда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХИ ёзги Олимпия ўйинларида Наманган бокс мактаби тарбияланувчиси Муроджон Аҳмадалиев бронза медални қўлга киритиб, юртимиз довруғини юксакларга кўтарди.

Муҳтарам Президентимиз совға қилган “Малибу” автомашинасида пойтахтимиздан йўлга отланган чустлик 22 ёшли Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиев Наманганда байрамона кайфиятда, олқишлар билан кутиб олинди. Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган ғолиб спортчини шарафлаш маросимида вилоятимиз спорт жамоатчилиги вакиллари, устоз мураббийлар, спортчи ёшлар иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров йиғилганларни истиқлолимизнинг 25 йиллик байрами билан самимий табриклади. Муроджонни энг нуфузли спорт мусобақасида эришган бронза медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонига сазовор бўлгани билан қутлар экан, бу ютуқ энг улуғ, энг азиз байрамимиз – истиқлол шодиёнаси олдидан халқимизга муносиб туҳфа бўлганлигини таъкидлади.


Олимпия ўйинлари тарихида Наманганимиздан биринчи бор совриндор бўлиш бахти насиб этган Муроджонни кўрган болажонлар қалбида: “Мен ҳам Муроджон акамга ўхшаб, албатта чемпион бўламан, Олимпия ўйинларида она Ватан шарафини муносиб ҳимоя қиламан”, деган эзгу истак ва ҳавас уйғонгани шубҳасиз. Бу тадбирда сўз олган умидли спортчилар Ҳаётбек Раҳимов ва Моҳинур Аҳмаджоноваларнинг дил сўзларида ҳам ўз ифодасини топди.

- Олимпия ўйинларида эришган медалимни мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман. Мени қўллаб-қувватлаган, мухлис қилган барча юртдошларимга ташаккур айтаман. Бу ютуғим Президентимизнинг биз ёшлар камолоти йўлида кўрсатаётган доимий эътиборлари маҳсулидир, - деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Муроджон Аҳмадалиев.


Тантанали маросимда иқтидорли боксчимизга вилоят ҳокимлиги томонидан Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида барпо этилаётган кўпқаватли уйдан икки хонали хонадон калити берилди. Муроджонни шу даражада эл корига ярайдиган қилиб вояга етказган ота-онаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев, Ойшахон ая Фаёзовага, 77 ёшли бувиси Тўхтахон ая ҳамда устоз-мураббийлари Илҳомжон Мирзаҳолов, Қобилжон Каримовларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Муроджоннинг отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев, биринчи мураббийи Илҳомжон Мирзаҳоловлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмонан соғлом ва ақлан баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримовга миннатдорчилик изҳор қилдилар.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
31 авг 14:23:40
Adilbek
qoil hammaning omadini bershsin... Uylar mubborak Muradjon toylar bulsin shu uylarda
   
31 авг 18:57:42
sinchiklab kuzatuvchi
Bu xali boshlanishi. Keyingi faoliyatingda xam ulkan zafarlar tiliman
   
31 авг 17:44:28
Muxlis_UZ
Alloh barakali va fayzli qilsin! Endi oltin medalni kutib qolamiz, omad!!!
   
31 авг 14:49:14
Хуршид
баракалла!!!!
   
31 авг 12:38:40
BOBURSHOH
Barakalla
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг