UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Дональд Трамп Хабиб Нурмагомедовни мақтади 0 07:30ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди 0 20:14Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 19:10Дастин Порье қайси жанг учун октагонга қайтиши мумкинлигини айтди 0 18:4830 миллиондан ошиқ киши Мбаппе "Реал"ни тарк этиши кераклиги ҳақидаги петицияга имзо чекди 0 18:26Бакли Махачевнинг дивизиондаги ютуқларини шубҳа остига олди 0 18:02Илия Топурия: "Энди қўрқмайман!" 0 17:39Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа соф олтиндан ясалган камар учун жанг қилади 0 17:17МЮнинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлиши аниқми? 0 16:52Махачев энг қизиқарли рақибни эълон қилди 0 16:25"Олимпия шаҳарчаси"да велотрек бўйича "Tashkent Gran Prix" халқаро Гран приси старт олди 0 16:02Қозоғистонда ўтказилиши мумкин бўлган UFC турнири учун кард тузиб чиқилди, ундан уч нафар ўзбекистонлик ММАчиси жой олди 0 15:39"Реал" мураббийлар шорт-листида кутилмаган номзод пайдо бўлди 0 15:17Жангига уч кун қолганида Раҳматулло Бойматовнинг рақиби ўзгарди 0 14:52Ўзбек хоккейи ҳакамлик мактаби тарбияланувчиси АҚШдан расмий таклиф олди 0

15 фев 08:52
Янгиликлар

Теннис, Бошқалар, Футбол, Формула-1

ФОТО. Усэйт Болт, Нико Росберг, “Лестер”да Спорт “Оскари”!

Монакода нуфузли Laureus Awards мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Саккиз карра Олимпиада чемпиони ямайкалик спринтер Усэйн Болт Laureus академияси томонидан йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилди. Болт ушбу мукофотни тўртинчи бор қўлга киритди.


Ўттиз ёшли Болт “Йил спортчиси” номинацияси сўровида америкалик баскетболчи Стефен Карри ва Леброн Жеймс, британиялик атлет Мо Фара, португалиялик футболчи Криштиану Роналду ҳамда британиялик теннисчи Энди Маррейни ортда қолдирди.


“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” номинациясида гимнастикачи Симона Байлз ғолиб бўлди. Рио Олимпиадасида 4та олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган 19 ёшли Байлз ҳақли равишда ушбу мукофотга эга чиқди.

Ушбу номинацияда ғолибликка германиялик теннисчи, дунёнинг иккинчи ракеткаси Анжелик Кербер, Рио Олимпиадаси чемпионлари - британиялик велоспортчи Лора Тротт, америкалик атлет Эллисон Феликс, ямайкалик енгил атлетикачи Элейн Томпсон, сузиш баҳсларида Олимпиаданинг 4 карра ғолибаси америкалик Кэти Ледеки ҳам даъвогарлик қилишди.


“Йил қайтиши” номинациясида дунёдаги ягона 23 карра Олимпиада чемпиони, америкалик сузувчи Майкл Фелпс Laureus мукофотига эга бўлди.


Шунингдек, турли номинацияларда “Формула-1” пойгачиси, жаҳон чемпиони Нико Росберг, Англия чемпиони “Лестер”, “Чикаго Кабс” бейсбол клуби ҳам ғолиблар қаторида эътироф этилди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг