UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0 15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0

22 авг 06:05
Янгиликлар

Токио-2020

ФОТО. Хайр Рио, салом Токио! Олимпиаданинг ёпилиши маросими

Икки ҳафта давомида барчамизни бирдек ҳаяжонда ушлаб турган Рио-2016 Олимпиадаси ўз якунига етди.

Сайёрамизнинг 207та мамлакати спортчилари ана шу кунлар мобайнида медаллар жамланмаси учун баҳсларда иштирок этишди. Қувонарлиси, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Ўзбекистон спорти тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар ила битиладиган бўлди.


Терма жамоамиз спортчилари якунда 4та олтин, 2та кумуш, 7та бронза, жами 13та медал билан умумжамоа ҳисобида 207 давлат орасида 21-ўринни эгаллади. Ҳали тарихда бунақаси бўлмаганди. Бу натижа билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Қозоғистон терма жамоаси 3та олтин, 5та кумуш, 9та бронза медали билан 22-поғонадан жой олди.


Мусобақа якунлангач, Рио-де-Жанейро шаҳридаги муҳташам “Маракана” стадионида 31-Ёзги олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимнинг кульминацион нуқтасида Рио-де-Жанейро мэри Эдуардо Паэс Олимпиада байроғини Токио губернатори Юрико Коикэга топширди.


Маълумки, навбатдаги олимпия ўйинлари 2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтади. Қуйида эътиборингизга ёпилиш маросимидан олинган сара суратларни ҳавола қиламиз. 














Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 авг 18:06:11
Adilbek
Biz uchun SUPER!!!!!!!!!!!
   
22 авг 10:04:25
BOBURSHOH
RIO-2016 olimpiyadasining yopilish marosimi takroran yana qachon namoyish etiladi Tokio-2020 da ham bundanda yorqinroq qatnashishlarini tilab ularga omad tilayman kamida 55 ta medal olib kelishadi degan umiddaman 2020-yilda Tokiodan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг