UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0

07 июл 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнк Уоррен Жошуа ва Усик ўртасидаги реванш жангида ким ғалаба қозонишини тахмин қилди

Теглар :  Фрэнк Уоррен
Таниқли промоутер Фрэнк Уоррен супероғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO чемпиони Александр Усик ва собиқ жаҳон чемпион Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Британиялик менежер реванш жангида украиналик боксчи муддатидан олдин ғалаба қозониши кераклигини таъкидлади.

"Биринчи жангда Усик Жошуани осон мағлуб қилгани мени ажаблантирди. Александр мураббийлари айтганидек бокс намойиш этди ва Жошуани нокаут қилишга ҳаракат ҳам қилмади. Аммо, жанг давомида бир неча вазиятлар бўлди. Жумладан, охирги раундда Усик уни нокаутга учратиши мумкин эди.

Менимча, Усик бу сафар ҳам Жошуани тўхтатади. Бу тўқнашув Энди Руис билан бўлган реванш жангидан буткул фарқ қилади. Александр мукаммал боксчи, у бу курашга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Шунинг учун, Жошуани муаммолар кутиб турибди", - деди Уоррен.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги "Super Dome" аренасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг