UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Манба — Баҳодир Жалолов кейинги жангини қачон ва қаерда ўтказиши маълум 0 12:04Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди 0 11:38The Ring рейтинги янгиланди. Мадримов бир поғона пастлади 0 10:53Олимпиада олдидан илк расмий машғулотини ўтказган Ейбог старт олдидан фикрлари билан ўртоқлашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Эдди Хирн Теремоанани Итаумага рақобатчи сифатида кўрмоқда 0 09:57"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди 0 09:29Усман Нурмагомедов тез орада PFL'дан кетади — манба 0 08:57Самира Исмоилова U23 ёш тоифасида Осиё чемпионига айланди 0 08:30Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳсларига старт берилди 0 19:48Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди 0 19:20Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Москвада йиғин ўтказади 0 18:56UFC: Рамазон Темиров ва Богдан Гусковнинг вазнларидаги рейтингда ўзгаришлар бўлди 0 18:27Тоғ чанғичиси Бризи Жонсон қишки Олимпиададаги олтин медали синиб қолганини маълум қилди (ВИДЕО) 0 18:05А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади 0 17:41"Усик буюк эмас. Уни нокаут қилган бўлардим" - собиқ жаҳон чемпиони 0

14 дек 18:00
Янгиликлар

Футбол

Футболчи билан тузилган шартнома 20 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказилиши лозим — ЎзПФЛ

Лига футболчи ва мураббийлар билан имзоланадиган меҳнат шартномаларини босқичма-босқич тартибга келтирди.

Одатга кўра, футбол клуби футболчи ёки мураббий билан имзоланган меҳнат шартномасини 30 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказиши лозим эди. Эндиликда мазкур давр 20 кун этиб белгиланди. 

ФИФА талабига кўра, профессионал футбол клуби ҳамда футболчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси 30 кун ичида махсус платформада акс этиши ва ҳар бир футболчига махсус рақам олиниши керак. Лига бу ишни амалга ошириши учун маълум вақт керак бўлади. Шундан келиб чиқиб, футбол клуби меҳнат шартномаси имзоланган кундан бошлаб 20 кун ичида уни Лига рўйхатидан ўтказиши шарт. “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 12.2-бандига айнан шундай ўзгариш киритилди.  

Имзоланганига 20 кундан ошган шартномани MyLeague электрон платформасига юклаш имкони мавжуд бўлмайди. Қўшимчасига, регламент талаби вақтида бажарилмагани учун футбол клубига жарима интизом чораси қўлланилади. Санани қайта ўзгартириш эса клубнинг футболчи ёки мураббий меҳнатига ҳал тўлаш масаласидан келиб чиқиб, қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг