UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Алекс Перейра: "Анкалаевнинг провокациясига учмайман" 0 17:26Усик Трампни Украинада бир ҳафта яшашга таклиф қилди 0 17:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр 0 16:39Алмоез Али Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида: "Ўйинда биздан талаб қилинган барча вазифани бажарамиз" 0 16:16Пётр Ян Двалишвилининг ғалабасига муносабат билдирди 0 15:51Перейра Анкалаевга қарши реванш режасини очиқлади 0 15:25Махачев ва Маддалена ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум бўлди 0 15:02Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди 0 14:39Дана Уайт Двалишвили – Нурмагомедов реванши ҳақида гапирди 0 14:17Синнер фаолиятида илк бор "Катта дубулға" финалида ютқазди 0 13:53Илия Топурия Двалишвилининг О’Мэлли устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди 0 13:30Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган 0 13:09Жон Жонс фаолиятидаги энг оғир рақибини айтди 0 12:42ИНТЕРВЬЮ. Богдан Гусковда чемпионликкача нечта жанг қолди? 0 12:21Двалишвили кейинги рақибини айтди 0

16 янв 09:50
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Футзал. Бугун 1-босқичнинг 3-тур ўйинлари старт олади

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон 21-миллий чемпионатининг биринчи босқич 3-тур ўйинлари бошланади.

16-22 январь кунлар ўтказилиши белгиланган тур ўйинларига пойтахтимиздаги “Ўзбекистон”спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Бугун амалдаги мамлакат чемпиони Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси пойтахтнинг “Локомотив” клубига қарши майдонга тушади.

“Ардус” эса Андижоннинг “Турон-Солиқчи” жамоаси билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида “Металлург”–“Максам-Чирчиқ”, “Когон”–“Нафис”, “Дўстлик-AIN”–“Бунёдкор” жуфтликлари ўзаро ўйинда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.

Бугун “Пахтакор”жамоаси учун дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Биринчи босқичнинг дастлабки икки тури якунларига кўра Қаршининг “Дўстлик-АИН” клуби 28 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти.


Айнан қаршилик футзалчилар олий лигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб туришибди. Иккинчи ўриндан жой олган “Олмалиқ” жамоаси ҳисобида 25 очко бор. “Когон” ва “Ардус” клублари 22тадан очко жамғариб, кейинги ўринларни банд этишган.

Тўпурарлар рўйхатида 12тадан голга эга “Когон” футзалчиси Улуғбек Рамазонов ва “Ардус” етакчиси Даврон Чориев карвонбошилик қилишяпти. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг