UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

13 апр 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри агар Жошуага қарши жанг ўтказилмаса, яна кетиш билан таҳдид қилди

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ҳозирда уни фақат ҳамюрти Энтони Жошуа билан жанг қизиқтираётганини айтди.

Бу ҳақда у Арсланбек Маҳмудов устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан қозонилган ғалабали жангидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Тайсон Арсланбекка қарши жангда бешинчи марта рингга қайтди.

"Келинг, бу жангни амалга оширамиз. Ҳамма гап шунда. Агар Энтони Жошуа билан жанг бўлмаса, бокс мени бошқа қизиқтирмайди", - деди Фьюри. — Мен мингта пасха тухумини еб, 200 кг гача семираман. Ҳа, мен бу сафар боксдан бутунлайга кетаман. Ё у билан жанг қиламан ёки яна фаолиятимни якунлайман.

"Нима учун мен мактаб ўқувчилари билан жанг қилишим керак? - дея қўшимча қилди Фьюри бошқа потенциал рақиблар ҳақида гапириб. - Мени Даниэль Дюбуа ёки Мозес Итаума билан жанг қизиқтирмайди. Мен билан жангда ниманидир исботламоқчи бўлган ёш боксчилар билан жанг қилиш менга керак эмас. Менга барибир. Рейтинг ва камарларга тупурдим. Мени фақат Жошуа қизиқтиради. Бу Британия бокси учун ҳал қилувчи жанг.

Фьюрининг промоутери Фрэнк Уорреннинг айтишича, собиқ чемпион Турки Ал аш-Шайх таклифига жавобан аллақачон Жошуа билан жанг қилишга розилик берган, унинг менежери Спенсер Браун эса бу жанг "бу йил 100 фоиз ўтишига" ишонч билдирди.

Тайсон Фьюри ва Арсланбек Маҳмудов ўртасидаги жангни трансляция қилган Netflix стриминг хизмати Жошуа билан жанг кузга мўлжалланганини, эҳтимолий ареналар сифатида Лондондаги 90 минг кишилик "Уэмбли" ҳамда Дублиндаги 82 минг кишилик "Крок Парк" стадионлари тилга олинганини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг