07 дек 14:44
Янгиликлар
Фьюрининг рафиқаси Усик ҳақида гапирди
Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри (33-0-1)нинг рафиқаси Пэрис Фьюри эрининг Александр Усик, Жо Жойс ва Энтони Жошуа билан жанг қилишини хоҳлашини айтди.
Пэриснинг айтишича, у биринчи навбатда Усикка қарши жангни кўришни истайди.
"Мен Тайсонни кимга қарши жангда кўришни хоҳлардим? Усик! Менимча, у мутлақ чемпионлик учун жангга муносиб. Жо Жойс. У эримни жангга чорлади, бу жанг бокс мухлислари учун ажойиб бўларди. Ва албатта Жошуа. Бу жанг британиялик мухлислар учун ташкиллаштирилиши керак. Уларнинг барчаси бу жангга ҳақли. Агар биргина рақибни танлашим керак бўлса, бу Усик бўларди", - деди Пэрис Фьюри.
Тайсон Фьюри сўнгги бор 3 декабрь куни Лондонда ташкиллаштирилган бокс оқшоми доирасида ҳамюрти Дерек Чисора (33-13)га қарши рингга чиқиб, 10-раундда рақибини нокаутга учратган эди.
Фикрлар