25 сен 17:54
Янгиликлар
"Ганстер"ларнинг каттаси қайтмоқда! Ник Диаз олти йиллик танаффусдан сўнг жанг қилади. Рақиб эса 17 йил аввалги "қадрдони"
Николас Роберт Диаз ёки шунчаки Ник Диаз! 1983 йил 2 август куни Калифорния штатида туғилган. Диаз ёшлигдан карате ва айкидо билан шуғуланиб келган, шунингдек, курашда ҳам анча яхши натижаларни қўлга киритади! 16 ёшидан бошлаб дзудога ҳам боришни бошлайди. Ўша вақтларда UFC жангчиси ҳисоблаган Ренцо Грейси билан танишганидан сўнг ММАга киришга қарор қилади.
ММАга кириб келиши
Диаз 2001 йилда ММА профессионал боксчисига айланди. У IFC Warriors Challenge 15 турнирида дебют қилди ва рақибини бўғиб қўйди. Иккинчи жангида эса Крис Литлни мағлуб этди ва иккинчи жангида чемпионликни қўлга киритди.
Икки ой ўтиб эса, Ultimate Athlete's King of the Mountain турнирда иштирок этди. Дастлабки иккита баҳсда ғалаба қозонган Диаз финалда Жереми Жексонга мағлуб бўлди ва фаолиятида илк қўли тепага кўтарилмади. Диаз омадсизлилардан ўзига кела олди ва бирин кетин рақибларини мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритди. Шундан сўнг UFC Ник билан шартнома имзолашга қарор қилди. У UFC 44 кечасида дебют қилди ва Жексондан реванш олишга эришди.
UFC'даги фаолияти...
Диаз UFC 47 кечасида EliteXC собиқ чемпиони Робби Лоулерга қарши октагонга кўтарилди. Жангдан аввалги таҳминларда Робби жангнинг фаворити эди, бироқ октагонда эса барчаси ўзгариб кетди. Баҳснинг биринчи раундида Лоулер Диаздан қочиб юрди, иккинчи раундда эса аниқ ҳук зарбаси орқали Диаз ғалабани қўлга киритди. Шундан сўнг Ганстер UFC 49 кечасида Каро Парисянга қарши октагонга кўтарилди, дахшатли кечган баҳсда ҳакамлар Каронинг ғалабасини маълум қилишди. Диаз бу мағлубиятдан сўнг кетма-кет иккита жангда ғалаба қозонди, бироқ кейин Диазнинг фаолиятини тўлиқ "туман" эгаллади. Дастлаб Диего Санчесга мағлуб бўлган Ник, кейинги иккита баҳсида ҳам мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Мағлубиятлардан сўнг Диаз яна икки бор UFC'да жанг қилди ва шундан сўнг ҳаётида ниманидир ўзгаритириш кераклигини тушуниб етди. UFC билан шартномаси якунланган Диаз 2007 йилда PRIDE билан шартнома имзолади, у ерда битта жангда иштирок этган америкалик навбатдаги ташкилотлар EliteXC ва Strikeforce'да ҳам октагонга кўтарилди. Қизиғи ҳар икки ташкилотда битта ҳам мағлубиятга учрамайди ва яримўрта вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритади.
UFC'га иккинчи бор қайтиши
Дана Уайт Диазнинг мағлубиятсиз ҳаракатларидан илҳомланди ва уни иккинчи бор UFC'га қайтаришга қарор қилди. Унинг мақсади навбатдаги The Ultimate Fighter реалити шоуга Диаз ва Жорж Сент-Пьерни мураббий қилиш эди ва улар ўртасида чемпионлик жангини ташкил этиш эди. Дана Никнинг қайтиши учун муносиб рақиб сифатида - Би Жей Пенни танлади! Жанг UFC 137 кечасида бўлиши лозим, кечанинг марказий жангида эса вазн чемпиони Жорж Сент-Пьер Карлос Кондитга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди, аммо жангга оз муддат қолганида чемпион жароҳат олди ва шу тариқа Диаз ва Пенн жанги UFC 137 кечасининг марказий баҳси сифатида тарихга кирди. Жангда тўлиқ устунликка эришган Диаз ҳакамлар қарори билан ғалабани тантана қилди. Ғалабадан сўнг эса Ник аренада Жорж Сент-Пьерни жангга чорлади. Аммо канадаликнинг жароҳати борлиги сабабли UFC вақтинчалик камар учун Кондит - Диаз жангини тасдиқлади. UFC 143 кечасида Диаз рақибига қарши жанг қилди ва муросасиз кечган тўқнашувда Кондит ғалабага эришди.
Мағлубиятдан сўнг Диаз реванш талаб қилди ва UFC раҳбари унинг истагини бажо келтирди. Бироқ жангга оз қолганида, Диазнинг қонидан марихуана топилди ва маълум муддатга четлатилди. Маълум муддатдан сўнг суд Никни бир йилга четлатди.Қайтишдан сўнг Ник ўзи истаган рақиби Жорж Сент-Пьерни рақиб сифатида беришди. Диаз ва Жорж 2013 йилда UFC 158 кечасида октагонга кўтарилди ва Ник рақибига очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. Мағлубиятдан сўнг америкалик жангчи бошқа октагонга кўтарилишни истамади, унинг UFC билан тузган шартномаси ҳам якунланди. Унга бир нечта кучли рақиблар берилди, аммо барчасига рад жавобини берди. Бир йиллик танаффусдан сўнг эса UFC ниҳоят Диаз билан янги учта жангга келишди. У 31 январ куни Андерсон Силвага қарши жанг қилди ва бу баҳсда ҳам очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Аммо Силванинг қонидан тақиқлаган модда аниқланди ва баҳс ўтказилмаган деб эълон қилди. Бу орада Диаз яна бир бор марихуана билан тушди ва бу сафар USADA қаттиқроқ жазо тайинлади. Яъни Никни беш йилга четлатилди ва қўшимчасига 160 минг доллар жарима тўлаши белгиланди. Аммо тўрт ойдан сўнг жазо 1 ярим йилга камайтирилди. Шундан сўнг Диаз бошқа октагонга кўтарилмади.
Навбатдаги қайтиш...
Диазнинг қайтиши ҳақида йилнинг бошидан бери гапирилди. Кўпчилик Ганстернинг қайтишига ишонмади. Бироқ UFC раҳбари Дана Уайт уни кўндирди ва эртага тонгда Диаз Робби Лоулерга қарши октагонга кўтарилади. Жанг UFC 266 кечасида мухимлиги бўйича учинчи баҳс бўлади,аслида эса кўплаб мухлислар UFC 266 да айнан шу жангни кўпроқ кутишмоқда. Жангчилар 17 йилдан сўнг, 6384 кундан сўнг яна ўзаро баҳс олиб боради.
Фикрлар