17 окт 16:03
Янгиликлар
Теннис

Гарбин Мугуруса Люксембургдаги турнирни ғалаба билан бошлади
Жаҳоннинг 13-ракеткаси Гарбин Мугуруса Люксембургдаги мусобақанинг илк даврасида ғалаба қозонди.
Испаниялик теннисчи турнирдаги илк ўйинини швейцариялик Штефани Фогелега қарши ўтказди.
1 соат 12 дақиқа давом этган ўйинда Мугуруса рақибасини 6:4, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи босқичга йўл олди.
Энди у навбатдаги ўйинини украиналик Даяна Ястремскаяга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар