03 июл 16:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Геннадий Головкин: "Эҳтимол, бу тарбиям сабабдир"
Ўрта вазнда жаҳон чемпиони Геннадий Головкин Сауль Альвареснинг жанг олди матбуот анжуманида айтиб ўтган гапларига муносабат билдирди.
"Менга қийин бўлдими? Йўқ, ўзимни тутишим қийин бўлмади, чунки бу одатдагидек ҳолат эди. Мен "ўзимда эдим", унинг ўлжасига тушмадим. Мен ҳеч қачон кучли эканимга даъво қилмаганман.
Эҳтимол, бу тарбиям сабабдир, эҳтимол характерим туфайлидир. Лекин кимнингдир ўзини шундай тутаётганини кўрсангиз, хафсалангиз пир бўлади", - дея Головкиннинг сўзларини келтиради talkSPORT нашри.
Аввалроқ, Головкин ва Канело ўртасидаги учинчи жанг учун чипталар савдоси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар