24 мар 09:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Геннадий Головкин: "Канелога адоватим йўқ"
Ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) Сауль Альварес (57-1-2, 39 КО) билан ўтказилиши мумкин бўлган учинчи жанги ҳақида гапирди.
"Канелога нисбатан шахсий адоватим йўқ. Иккинчи жангимиздан кейин у қаерда эди? Узоқ вақтдан бери ўзига нисбатан ҳурматсизлик уйғотди. Жангчи ўз жангини кўз-кўз қилиши нопрофессионалликдир.
Эски жангни муҳокама қилиш ортиқча. Бири иккинчисини мағлуб этди ва ҳоказо. Жангларимиз тугагунча кутамиз. Кейин муҳокама қиламиз нима бўлаётганини.
Рингга қайтганимдан хурсандман. Боксга қайтиш ажойиб. Бокс анъанаси ҳали ҳам сақланиб қолган. Мухлисларимга сифатли бокс кўрсатишда ва етарлича кучим борлигидан хурсандман. Шундай экан, рингда кўришгунча", — деди Головкин.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар