UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

14 сен 15:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Геннадий Головкин яна бир лавозимга сайланди.

Сайловлар Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида ISSA 15-Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди. Геннадий Головкин 2026 йилдан 2029 йилгача бўлган давр учун Ижроия қўмитаси таркибига Осиё ва Европа минтақалари учун масъул вице-президент этиб тайинланди.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони спорт вазири, мамлакат Олимпия ва Паралимпия қўмитаси раҳбари, шаҳзода Абдулазиз бин Турки Ал-Файсал ISSA президенти лавозимига қайта сайланди.

Геннадий Головкиннинг ISSA раҳбариятига сайланиши унинг халқаро спорт фаолиятида янги саҳифа очмоқда. У 2024 йилнинг февралидан буён Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

2025 йилнинг ноябрида Головкин World Boxing ташкилоти президенти этиб сайланган эди. Шу тариқа, у олимпия спорт турлари бўйича халқаро федерацияга раҳбарлик қилган Қозоғистоннинг биринчи вакили бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг