UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

16 июн 16:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Геннадий Головкин энди расман бокс афсонаси! (+ФОТО)

Қозоғистон спорти тарихидаги энг ёрқин шахслардан бири Геннадий Головкин халқаро даражада яна бир юксак эътирофга сазовор бўлди.

АҚШнинг Канастота шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда у Халқаро бокс шон-шараф залига (IBHOF) қабул қилинди.

Бу нафақат Головкиннинг шахсий ютуғи, балки бутун қозоқ спорти учун муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Чунки мазкур шарафга дунё боксининг энг буюк намояндаларигина муносиб кўрилади.

Головкин ҳаваскорлар боксида 350 та жанг ўтказиб, шуларнинг 345 тасида ғалаба қозонган. Қозоғистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ва Олимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритган.

Профессионал рингда эса Геннадий ўрта вазн тоифасининг энг кучли ва хавфли боксчиларидан бири сифатида ном қозонганди. У проф фаолияти давомида 45 та жанг ўтказиб, 42 марта ғалаба қозонган.

Шунингдек, Головкин турли йилларда WBA, WBC, IBF, IBO ва The Ring чемпионлик камарларига эгалик қилиб, узоқ вақт давомида дунёнинг энг кучли боксчилари рейтинги — Pound-for-Pound (P4P) рўйхатида етакчилардан бири бўлиб келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг