UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0

31 июл 17:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв Геннадий Головкин бошчилигидаги World Boxing ташкилотига мурожаат қилди.

Ташкилот россиялик боксчиларни барча ёш тоифаларида ва барча халқаро мусобақаларда миллий байроқ ҳамда мадҳия билан иштирок этишига рухсат берганди. 

"World Boxing'га раҳмат. Бу ягона тўғри қарор. Мен улар спортчини сиёсатдан устун қўяётганидан хурсандман — бу яна бир бор бокс спортчилар томонида эканини исботлайди. Байроқ ва мадҳия ҳар бир спортчининг қалби ва руҳидир.

Бизнинг боксчилар олимпия боксига қайтмоқда ва Лос-Анжелес Олимпиадасида улар бутун дунёга ҳақиқий, чиройли ва кучли жанглар қандай бўлишини кўрсатади. Ва буни ўз байроғи ва мадҳияси остида амалга оширади. World Boxing'га ўз ташаббусларида омад тилайман", — деди Умар Кремлёв.

Эслатиб ўтамиз, World Boxing ташкилоти президенти қозоғистонлик Геннадий Головкин бўлиб, у шунингдек Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг