UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

01 янв 11:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Генри Сехудо RAF байроғи остида яна курашга қайтмоқда

Теглар :  Генри СехудоRAF
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони, яқиндагина аралаш яккакурашлардаги профессионал фаолиятини якунлаган Генри Сехудо кураш илдизларига қайтади.

Real American Freestyle лигаси вакиллари 2008 йилги Олимпиада чемпиони 28 февраль куни Аризона штатининг Тампа шаҳрида бўлиб ўтадиган RAF 6 турнирида бош мураббий бўлишини расман эълон қилди. 2015 йилдан буён илк бор кураш гиламига қайтган 38 ёшли америкаликнинг рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Генри Сехудо охирги марта 6 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 323 турнирида октагонга кўтарилган ва ҳакамларнинг қарорига кўра Пейтон Талботтга ютқазганди. Бу унинг кетма-кет тўртинчи мағлубияти эди. Ўша жангдан сўнг Генри расман "истеъфо"га чиққанини тасдиқлаганди.

Real American Freestyle - 2025 йил апрель ойида ишга туширилган профессионал кураш ташкилоти. Ўтган йили тўртта турнир ўтказилиб, асосий жангларга таниқли MMA жангчиларини жалб қилди. 

10 январь куни АҚШнинг Санрайз шаҳрида бешинчи турнир бўлиб ўтади. Бу RAF турнирининг асосий жанги Колби Ковингтон ва Люк Рокхолд ўртасида ўтказилади. Шунингдек, ушбу оқшом доирасида Бо Никал ва Йоэль Ромеро ўртасида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади. Арман Царукян икки карра PFL чемпиони Лэнс Палмерга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг