UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

26 июн 13:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гэтжи ESPY томонидан "Йил жангчиси" мукофотига номзод сифатида қўйилди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Жастин Гэтжи "Йил жангчиси" номинациясида нуфузли ESPY спорт мукофотига номзод ягона аралаш яккакураш жангчиси бўлди.

Унга бокс юлдузлари Теренс Кроуфорд, Габриэла Фундора ва Кларесса Шилдс рақиблик қилади.

2019 йилдан бери ESPY мукофоти "Энг яхши ММА жангчиси" учун алоҳида номинация сифатида соврин топширади. Турли йилларда Даниэль Кормье, Хабиб Нурмагомедов ва Жон Жонс каби юлдузлар совриндор бўлишди. Бироқ, 2026 йилда ташкилотчилар ушбу тоифани "Йил боксчиси" номинацияси билан бирлаштириб, ягона мукофот - "Йил жангчиси"ни қолдиришди.

Жорий йилнинг январь ойида Жастин Гэтжи ҳакамларнинг якдил қарори билан Пэдди Пимблеттни мағлуб этиб, UFC тарихидаги биринчи икки карра вақтинчалик чемпион бўлди ҳамда енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик унвонини қўлга киритди.

14 июнь куни Оқ уй яқинидаги турнирда америкалик Илия Топурияни тўртинчи раунддан кейин жангни давом эттиришдан воз кечишга мажбур қилиб, UFC`нинг тўлақонли чемпионига айланди.

ESPY мукофотларини топширишнинг расмий маросими 15 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг