UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда 0 10:44Чендлер энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:23Шу ҳафта Хитойда ўтказиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:01Собиқ чемпионлар Петр Ян ва Дейвисон Фигерейду ўзаро жанг олдидан юзма-юз келди (ФОТО) 0 09:39Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум 0 09:18Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиблари маълум 0 08:57Макаодаги UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 08:36Иштирокчиларидан мухлислари машҳур бўлган Ўзбекистон чемпионати + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:15Расман! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди + ФОТО 0 07:54Prezident Kubogi. Икки Нодирбек ғалаба билан бошлади. Қолган шахматчиларимизда қандай натижа? + ФОТО 0 07:33Қайта тайинланган вазир иштирокидаги йиғилишда устувор вазифалар белгилаб олинди 0 07:12Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:10Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради 0 18:47Доғистон - Ирландия! Хабиб ва Конор PFL'да ўзаро тўқнаш келишадими? 0 18:24Усик Фьюри билан жанг ҳақида: "Бир ой қолди" 0

26 дек 11:58
Янгиликлар

Бошқалар

"Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Аҳоли ўртасида гимнастика спорт турлари (спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, акробатика) оммавийлигини ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида профессионал спортчиларни тайёрлаш орқали миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳоли ўртасида гимнастика спорт турларининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

мактабгача ёшдаги болаларнинг гимнастика спорт турлари билан шуғулланиши учун кенг имкониятларни яратиш ва уларда ушбу спорт турлари бўйича бошланғич кўникмаларни шакллантириш;

умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия дарсларида гимнастика спорт турлари бўйича машғулотларни босқичма-босқич кўпайтириш ҳамда машғулот ва тўгараклар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш;

гимнастика спорт турлари бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда видеоматериаллар ишлаб чиқиш;

спорт-таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, республикада гимнастика спорт турлари учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва инвентарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

қизлар ўртасида эрта ёшдан гимнастика спорт турларини оммалаштириш, бу борада узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларига гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоа спортчиларини тайёрлаш дастурларини янада такомиллаштириш;

оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми сифатида гимнастика спорт турларини тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш.

2. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

мактабгача таълим ташкилотларида “Гимнастикага илк қадам”  дастури;

умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган, гимнастика спорт турлари бўйича спорт мактабининг бошланғич тайёргарлик гуруҳлари учун ишлаб чиқилган дастур асосида “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинсин.

Белгилансинки:

а) “Гимнастикага илк қадам” дастури доирасида:

мактабгача таълим ташкилотларида гимнастикани оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш орқали тарбияланувчиларни мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;

тарбияланувчилар организмини физиологик ривожлантириш бўйича мутахассис – шифокорлар томонидан тавсия этилган спорт кўникмаларига тайёрлаш;

болаларда гимнастика билан шуғулланишга кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантиришга катта эътибор қаратилади;

б) “Болалар учун гимнастика” дастури доирасида:

гимнастика билан шуғулланиш истаги юқори бўлган ўқувчиларга эга ҳамда спорт заллари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари белгилаб олинади;

танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида гимнастика спорт турлари бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларида машғулотлар мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренерлар томонидан олиб борилади;

умумий ўрта таълим мактабларида гимнастика залларини ташкил этиш, мавжуд гимнастика инфратузилмасини кенгайтириш ва жиҳозлаш учун инвестиция ва грантлар жалб қилинади;

ёшлар ўртасида гимнастика спорт турларини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, уларда ушбу спорт турига қизиқишни ошириш, гимнастика бўйича мусобақаларни ўтказишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

3. Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда гимнастика спорт турларини ўқувчилар ўртасида оммалаштириш бўйича танланган мактабларни видеодарсликлар, гимнастика гиламлари, жиҳозлари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили зарур маблағларни йўналтирсин;

бошланғич синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия фанининг амалдаги ўқув дастурини қайта кўриб чиқиб, унинг асосий қисмини гимнастиканинг соғломлаштирувчи элементлари билан бойитсин.

4. Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин) Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни гимнастикага асосланган мунтазам жисмоний машқларга қизиқтириш ва шуғуллантириш бўйича тўгараклар фаолиятини тизимли йўлга қўйсин.

5. Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида биринчи босқичда Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда – Гимнастика марказлари) ташкил этилсин.

6. Белгилансинки:

Гимнастика марказлари ушбу ҳудудлардаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари негизида ташкил қилинади;

Гимнастика марказлари фаолияти гимнастика спорт турлари бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда уларни асосан терма жамоаларга номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади;

Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;

Гимнастика марказлари ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди;

Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

Гимнастика марказлари ўқувчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади;

Гимнастика марказларининг ўқув жараёни Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади;

Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади;

Гимнастика марказларини битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини  амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради;

Гимнастика марказлари ўқувчиларини овқатлантириш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Гимнастика марказлари директорлари, уларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренерлари, йўриқчи-услубчиларига Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

Гимнастика марказлари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

Гимнастика марказлари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

7. Қуйидагилар Гимнастика марказларини молиялаштиришманбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва Гимнастика марказлари уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Белгилаб қўйилсинки:

а) Гимнастика марказларини замонавий ва халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш (бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш) “Ўзавтосаноат” АЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

б) Гимнастика марказларини халқаро стандартларга мувофиқ, замонавий жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш учун Спортни ривожлантириш вазирлигига Давлат бюджетидан зарур маблағ ажратилади.

Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун ҳамда Гимнастика марказлари фаолиятини сақлаш билан боғлиқ зарур маблағларни 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров) Гимнастика марказларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

Спортни ривожлантириш вазирига Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан гимнастика спорт турлари бўйича малакали хорижий тренерлар, менежерлар, экспертлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.

9. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, уч ой муддатда Гимнастика марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

10. Гимнастика спорт турлари оммавийлигини ошириш ҳамда спортчиларни энг қуйи бўғиндан бошлаб тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича қуйидаги тизим жорий қилинсин:

мактабгача таълим ташкилотларида – 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни жисмоний тарбия, айниқса, гимнастикага асосланган мунтазам жисмоний машқларга қизиқтириш ва шуғуллантириш орқали уларда ирода ва қатъиятлилик, шунингдек, ўзини тутиш каби ахлоқий 
ва жисмоний фазилатлар шакллантирилади;

умумий ўрта таълим мактабларида – 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган ўқувчилар учун жисмоний тарбия дарс машғулотларида гимнастика спортининг соғломлаштирувчи элементларидан фойдаланган ҳолда болаларда тана ривожланиши, мушаклар эгилувчанлиги, чаққонлик, чидамлилик ҳамда мувозанат ҳисси ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш кўникмаси каби жисмоний сифатлар шакллантирилади;

спорт мактабларида – “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган оммавий спорт мусобақалари, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларидан гимнастика спорт турлари бўйича саралаб олинган болалар дастлаб спорт мактабининг спорт-соғломлаштириш гуруҳларида ҳаракатланиш қобилиятини кучайтириш ва ҳаракат фаоллиги танқислигини тўлдириш бўйича шуғуллантирилади.

Бунда, спорт-соғломлаштириш гуруҳида шуғулланган ёшлар аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган тақдирда, улар спорт мактабининг навбатдаги гуруҳларига босқичма-босқич ўтказиб борилади;

Гимнастика марказларида – таълим муассасаларида энг яхши натижа кўрсатган, спорт синовларидан муваффақиятли ўтган ва юқори иқтидорга эга бўлган ёшлар танлов асосида қабул қилиниб, гимнастиканинг ихтисослаштирилган турлари бўйича профессионал тарзда шуғуллантирилади ва улар ҳисобидан ҳудудий терма жамоаларга асосий номзодлар захираси шакллантирилади;

Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида (кейинги ўринларда – Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактаби) – Гимнастика марказлари, шунингдек, бошқа таълим муассасаларидан спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика ва трамполин билан шуғулланувчи спортчиларни эришган натижалари асосида танлаб олиш орқали улар энг янги илмий-методик тавсия ҳамда ютуқлар асосида миллий терма жамоалар учун спорт захираси ва юқори даражали спортчилар сифатида тайёрланади.

11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактаби – миллий терма жамоаларга гимнастика спорт турлари бўйича захира спортчиларни етказиб берувчи базавий давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;

Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактабида 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 132 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 11 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчи қабул қилинади;

Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактабини тўлиқ тамомлаган ўқувчи-спортчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади;

Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактабини битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

12. Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнингдавлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш чораларини кўрсин.

13. Қуйидагилар:

2023–2025 йилларда гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ;

2023–2025 йилларда гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

14. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги;

бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида “Ёрқин юлдузча” ва катталар ўртасида “Grand Prix Uzbekistan” халқаро турнири;

спорт гимнастикаси бўйича “Духоба йўл” халқаро турнири;

трамполин бўйича “Самодан баланд” халқаро турнири;

халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган “Gymnastics Day” бутун Ўзбекистон оммавий форуми;

умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Халқ таълими вазири кубоги”;

гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Маҳмудов) Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда:

икки ой муддатда мазкур бандда кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

республикада ўтказиладиган халқаро турнирларда маҳаллий гимнастикачилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган халқаро гимнастикачилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

юқоридаги мусобақалар ва турнирларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б.Иброҳимов) ушбу мусобақалар ва турнирларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатигакиритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш чораларини кўрсин.

15. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икромов):

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда гимнастика спорт турлари оммавийлигини ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари дастурига гимнастрада мусобақаларини киритсин;

Молия вазирлиги билан биргаликда 2023–2024 йилларда босқичма-босқич ҳудудлардаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мавжуд спорт иншоотларини машғулотлар учун хавфсиз ва санитария меъёрлари асосида реконструкция қилиш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

16. Вазирлар Маҳкамаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда икки ой муддатда гимнастика спорт турлари бўйича давлат спорт-таълим муассасаларида шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун амалдаги суткалик озиқ-овқат меъёрлари, жиҳоз ва инвентарлар нормаларини танқидий қайта кўриб чиқиб, янги таҳрирдаги 
Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

17. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икромов), Ўзбекистон гимнастика федерацияси бир ой муддатда гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчиларини 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, иқтидорли спортчиларни спорт кийимлари ва экипировкалари билан таъминлаш назарда тутилсин.

18. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев) Молия вазирлиги (Ж.Абруев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (М.Исмоилов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда 2024–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Корхожи ота кўчаси, 2а-уй манзилида жойлашган Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактаби тасарруфидаги бино ва иншоотларни халқаро талабларга мувофиқ реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, ушбу объектнинг тегишли бўш ер майдонида 36х30 ўлчамли спорт гимнастикаси залиниқуриш ҳамда замонавий спорт анжомлари билан тўлиқ жиҳозланган ўқув-машғулот базасига айлантириш чораларини кўрсин.

19. Ўзбекистон гимнастика федерацияси (Ш.Умурзоқов) ва Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов):

замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда гимнастика спорт турлари бўйича тренерлар, селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарсларини ўтказишни тизимли равишда йўлга қўйсин;

уч ой муддатда мактабгача таълим ташкилотларида “Гимнастикага илк қадам” ва умумий ўрта таълим мактабларида “Болалар учун гимнастика” дастурларини амалга ошириш ҳамда жойлардаги тренерлар фаолиятига кўмаклашиш мақсадида ушбу дастурларни амалга ошириш концепцияси ҳамда гимнастика спорт турлари бўйича видеодарсликлар тўпламини яратсин;

фаолияти давомида намуна кўрсатган юқори малакага эга тренер ва мутахассислар малакасини янада ошириш, замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш учун уларни миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари ва халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш чораларини кўрсин.

20. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.

21. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

22. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И.Икромов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.А.Қосимов ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси Ш.Б.Умурзоқов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдураҳманов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси     

Президенти                                                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг