05 июл 11:57
Янгиликлар
Головкиннинг мураббийи: "Мен унинг ёшидан ташвишланмайман"
"Головкиннинг ёши борасида фақатгина ОАВ вакиллари қайғуряпти, холос. Ҳатто, рақиблар ҳам бунга аҳамият бермайди, деб ўйлайман. Менинг фикрим? Мен бундан ташвишланмайман. Мен фақатгина унинг секинлашишидан ташвишланаман ва буни тан оламан.
Лекин у ғайратли бўлиб, мақсади сари ҳаракат қилса, унинг ёшини муҳокама қилиш учун ҳеч қандай сабаб қолмайди. Аввал ҳам айтганимдек, Головкин ва Альварес сўнгги бор жанг қилганига тўрт йил бўлди. Менимча, икки жангчи ҳам бир-биридан фарқ қилади, бу эса жангнинг янада яхшироқ бўлишини таъминлайди", - дея Бэнкснинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.
Эслатиб ўтамиз, Геннадий Головкин сўнгги бор 9 апрель куни Риото Муратага қарши жанг қилган эди.
Маълумот ўрнида, Головкин — Канело жанги 17 сентябрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар