21 июн 17:44
Янгиликлар
Қиличбозлик
Гулистан Пердибаева Осиё чемпионати совриндори!
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Ортда қолган кун терма жамоамиз дастлабки медалига сазовор бўлди.
Мазкур медални аёллар ўртасидаги сабля дастурида иштирок этган Гулистан Пердибаева келтирди. Мусобақа давомида Ҳиндистон, Хитой, Япония каби мамлакат вакилларини мағлуб этиб ярим финалгача борган юртдошимиз бронза медали билан тақдирланди.





Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар