UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

29 апр 16:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Гулнора Саидова: «Қиличбозларимиз келгуси Олимпиада ўйинларида медаллар учун курашади»

Теглар :  Қиличбозлик
Туризм ва спорт вазирлигида Токио-2020 ёзги Олимпиада ўйинлари лицензиантлари тақдирланишганидан сўнг, қиличбозлик бўйича Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритган спортчилар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова, терма жамоа мураббийлари Владимир Назлимов ҳамда Руслан Кудаев, Токио-2020 лицензиантлари Малика Ҳакимова, Шерзод Мамутов ва Зайнаб Дайибекова, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, қиличбозлик бўйича Олимпия ўйинларида терма жамоамиз шу пайтгача фақат 3 марта, яъни Атланта-96, Сидней-2000 ва Лондон-2012 Олимпиадаларида атиги бир нафар спортчи билан иштирок этган.

Токио-2020 учун эса бир йўла 3 нафар спортчимиз Олимпиада лицензиясига эга бўлишди. Холбуки, ушбу Олимпиада цикли олдидан терма жамоамиз олдига иккита йўлланма қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Демак, вазифа ортиғи билан уддаланди.

Анжуман аввалида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Г.Саидова ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Токио олимпиадаси аслида ўтган йили ўтказилиши керак эди. Ушбу нуфузли мусобақанинг бир йилга кечиктирилиши бизнинг фойдамизга ишлади, десак хато қилмаймиз. Чунки, терма жамоамиз янада пухта тайёргарлик кўришга муваффақ бўлди. Қолаверса, бизни қувонтирган жиҳат, мазкур Олимпия ўйинларига спортчимиз тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Тошкентда ўтказилган Осиё-Океания лицензион саралаш турнирида ғолиб чиқиб, Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритган спортчиларимиз жуда ёш ва уларни олдинда ёрқин келажак кутиб турибди, дейишга ҳақлимиз. Бу сафарги Олимпия ўйинларида 3 нафар спортчи билан қатнашиш бизга чексиз қувонч улашаётган бўлса, кейинги Олимпиада мусобақаларида биз медаллар учун курашишни мақсад қилиб қўйганмиз».

Шунингдек, анжуманда қиличбозлик спорти афсонаси, 3 карра Олимпия ўйинлари ғолиби Владимир Назлимов Токио Олимпиадасига қандай тайёргарлик кўрилиши ҳақида тўхталиб ўтди:

«Олимпиада ўйинларигача олдимизда ҳеч қандай мусобақа қолмади. Шу боис тайёргарликни ўзимизда олиб борсак керак. Бундай нуфузли мусобақаларга сиз учун қаер қулай бўлса, ўша ерда ҳозирлик кўрганингиз маъқул. Бугунги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Тошкентда қолиш энг тўғри йўл деб ўйлайман. Чунки кўплаб давлатларда чегаралар ёпилган. Қолаверса, хорижда сиз ўзингизни уйдагидек эркин ҳис қилолмайсиз. Шу сабабли хориждан 4-5та жамоани таклиф қилиб, қўшма ўқув-машғулотлар йиғини ўтказишни кўзлаб турибмиз. Шу мақсадда Тошкентга Туркия, Грузия, Украина терма жамоалари ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри жамоасини чақиришни режа қилганмиз. Яқинда «Янгиобод» спорт базасида машғулот ўтказдик ва бу маскан йиғин ташкил этиш учун энг қулай жой. Мен Олимпиада ўйинларида ғалаба қозонмагунча Ўзбекистон терма жамоасидан кетмайман».

Тадбир давомида Токио-2020 Олимпия ўйинлари лицензиантлари ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг