02 дек 07:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Гвоздик - Стивенсон жанги муддатидан аввал якунланди
Ҳозиргина Канаданинг Квебек шаҳрида профессионал бокс кечаси якунланди.
Оқшомнинг марказий жангида украиналик Александр Гвоздик канадалик Адонис Стивенсонга қарши чемпионлик камари учун рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг ўн биринчи раундда якунланди.
Украиналик 31 ёшли боксчи 41 ёшли Адонисни кучли зарбалар серияси эвазига нокаутга учратди. Ўнинчи раундда Гвоздикнинг ўзи ҳам нокдуан ҳолатига тушиб қолганди. Лекин канатларга суяниб қолган Александр қийинчилик билан вазиятдан чиқиб кета олди.
Ушбу ғалаба Александр Гвоздикка ярим оғир вазн тоифасидаги WBC чемпионлик камарини тақдим этди. Фахрий Адонис Стивенсон мазкур чемпионлик камарини 2013 йилдан бери ўзида сақлаб келаётган эди.
Ҳавола :
Фикрлар