UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

14 авг 11:11
Янгиликлар

Таэквондо

Ҳафтанинг энг муҳим спорт мусобақаси якунланди

Теглар :  Таэквондо
Тошкентда яна бир йирик турнир ўз якунига етди.

Нуфузли мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан олти юздан ортиқ кучли таэквондо усталари совринли ўринлар билан бирга 2020 йили Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун баҳслашди. Вакилларимиз жамоа ҳисобида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди. Илк бор ташкил этилган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси баҳсларининг учинчи кунида катталар даянга чиқишди.

Нанкинда ўтган ўсмирлар олимпиадаси ва "Ислом бирдамлик ўйинлари"нинг кумуш медали соҳиби Умида Абдуллаева (-62 кг) бронза медалини қўлга киритди. -54 кг да терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган, ярим финалда Баҳром Абдуллаевни мағлуб этиб (у бронза медали соҳиби бўлган), финалга йўл олган Валентин Хегай ҳал қилувчи учрашувда эронлик рақиби Иброҳим Сафарига имкониятни бой бериб, кумуш билан чегараланди. -58 кг даянга чиққан Ниёз Пўлатов ярим финалда Таэ-Хун Ким (Жанубий Корея)га қарши баҳсда мағлубиятга учради – 3-ўрин. -63 кг вазнли Камронбек Яхшибоев ҳам олтин учун курашда эронлик рақиби Соруш Аҳмади олдида ожиз қолди.

Қуйида натижалар билан танишинг:

Аёллар

-62 кг

1-ўрин  Со-Хе Ким (Жанубий Корея)

2-ўрин  Заҳро Шожаи Рад (Эрон)

3-ўрин  Умида Абдуллаева (Ўзбекистон)

3-ўрин  Гулим Бибалаева (Қозоғистон)

Эркаклар

-54 кг

1-ўрин  Иброҳим Сафари (Эрон)

2-ўрин  Валентин Хегай (Ўзбекистон)

3-ўрин  Баҳром Абдуллаев (Ўзбекистон)

3-ўрин  Маҳди Эшаги (Эрон)

-58 кг

1-ўрин  Таэ-Хун Ким (Жанубий Корея)

2-ўрин  Станислав Денисов (Россия)

3-ўрин  Ниёз Пўлатов (Ўзбекистон)

3-ўрин  Ҳамидризо Ҳадян (Эрон)

-63 кг

1-ўрин  Соруш Аҳмади (Эрон)

2-ўрин  Камронбек Яхшибоев (Ўзбекистон)

3-ўрин  Болат Изутдинов (Россия)

3-ўрин  Хинхин Хонг (Хитой)

-68 кг

1-ўрин  Сеок-Баэ Ким (Жанубий Корея)

2-ўрин  Муҳаммад Воҳиди (Эрон)

3-ўрин  Алексей Денисенко (Россия)

3-ўрин  Алиризо Алиёри (Эрон)

-74 кг

1-ўрин  Маҳди Жалолий (Эрон)

2-ўрин  Ченг-Хао Чанг (Хитой Тайпейи)

3-ўрин  Ашраф Маҳбуби (Марокаш)

3-ўрин  Нурқанот Хожаахмет (Қозоғистон)

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 26та олтин, 22та кумуш ва 48та бронза медалини қўлга киритиб, 1-ўринни эгаллаган бўлса, қозоғистонлик спортчилар 5та олтин, 17 та кумуш ва 29 та бронза билан иккинчи, жанубий кореялик таэквондо усталари 10та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза медали жамғариб, учинчи ўрин соҳиби бўлдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг