05 мар 09:12
Янгиликлар
Ҳамюртимиз Шварценеггер турнири ғолиби, Арнольддан сельфи
Ушбу мусобақа АҚШнинг энг йирик спорт фестивалларидан бири саналиб, шахсан Арнольд Шварценеггер томонидан бевосита ташкил этиб келинади.
“Arnold Sports” фестивалида минглаб кучли полвонлар иштирок этиб, турли хил спорт йўналишлари, асосан, куч экстрими ва бодибилдингда куч синашадилар.
Бу галги спорт фестивалида Ватанимиз шарафини Сергей Трубицин, Хамза Примов, Шуҳрат Алихонов куч экстрими, Олеся Гуреева эса мас-рестлинг бўйича ҳимоя қилишди.
Қувонарлиси, Олеся Гуреев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. Спортчилар шохсупада турган пайтда шахсан Арнольд Шварценнегернинг ўзи ажойиб сельфини амалга оширди.
Маълумот учун, спортчиларимиз илк маротаба ушбу мусобақада 2015 йилда мас-рестлинг бўйича иштирок этишганди. Ўтган йили ҳам ўзбекистонлик полвонлар “Arnold Strongman” мусобақасида қатнашиб, ярим финалга етиб келгандилар.
Фикрлар